UZ

Сўнгги янгиликлар

22:23Ўзбекистонлик уч ҳакам клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатига чақирилди  1 21:51"Бавария"дагиларнинг фикрича Виртцнинг нархи 140 млн. еврога етади  1 21:09Ўзбекистон Франция билан ўйнайди, Шомуродовда янги шартнома (ҲАФТА ВОҚЕАЛАРИ)  0 20:59Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасининг ярим финалдаги рақиби маълум бўлди  23 20:29Невилл: "МЮда Диалло ва Фернандешдан бошқа ишонса бўладиган футболчи йўқ"  5 19:45"Ал Насср" бош мураббийи: "Роналду танқидчиларга муносиб жавоб берди"  4 19:22U-17 Жаҳон чемпионати. Янгича форматда ўтказиладиган мундиал ҳақида  20 18:58Турдимуродов, Искандеров, Крезиу, Ғуломов... Суперлига 5-тур рамзий терма жамоаси  9 18:40Онананинг янги агенти мижози учун клуб қидиради  5 18:20Алтин Крезиу: "Мухлислар стадионда фантастик муҳит яратишди"  5 18:07"Рақиблар биздан қўрқиши керак". "Андижон" раҳбари тарихий ғалабага изоҳ берди  12 17:52Самарқандда ўтказилган Абрамов-Бошкович қарама-қаршилигидан ГАЛЕРЕЯ  0 17:35ЎФА Этика қўмитаси тўлиқ ислоҳотга муҳтож. Норсафаров ва бошқаларга адолатсизлик қилиндими?  12 17:18Остон Ўрунов болаликдаги устозига машина совға қилди  11 17:05Ёмғирда қолган мухлислар, жон ҳолатда ташланаётган Норчаев, қизил олган Бозоров — "Насаф" "Сурхон"ни кичик ҳисобда ютган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  1

Рауф Инилеев: "Обод"ни бекорга ўзбекнинг "Лестери" деб аташмади" Янгиликлар

Рауф Инилеев: "Обод"ни бекорга ўзбекнинг "Лестери" деб аташмади"

Тошкентнинг "Обод" жамоасига бош мураббий этиб тайинланган Рауф Инилеевнинг қуръа ҳақидаги фикрлари ва жамоага қандай келиб қолганликлари билан қизиқдик.


"Менга "Обод" клуби раҳбарияти анча олдин таклиф билан чиққанди. Ўшанда мен уларга жавобни йил охирида айтишимни билдиргандим. Чунки соғлиғим билан муаммолар бўлганди. Декабрда эса клуб президенти телефон қилди ва жамоада ишлашимни таклиф этди.

Умуман олганда "Обод" жамоасини кузатиб боргандим. Менга бу жамоа жуда ёқди. Ҳар қандай жамоа биринчи йили олий лигада ўйнаганда кўплаб қийинчиликлар пайдо бўлади. Мени ўзим икки марта бошқарган жамоаларимни олий лигага олиб чиққанман. Лекин у жамоалар ўша йилиёқ яна пастга равона бўлишарди. "Обод" эса характер кўрсатди ва олий лигада қолди.

"Обод"ни бекорга ўзбекнинг "Лестери" деб аташмади. Бу албатта ёқимли ҳолат. Жамоада характер бўлиши бу муҳим жиҳатлардан биттаси. "Обод"да асосан ёш истеъдод соҳиблари тўп тепишади. Бу ҳам яхши. Айни пайтда жамоамизда тўпурар футболчи пайдо бўлган. Шоҳруз Норхонов ўзининг ёрқин ўйинлари билан терма жамоага номзод футболчига айланди.

Бугун қуръа ташлаш маросимида мухлисларни яна стадионга қайтариш масаласи кўтарилди. Тошкентда "Обод" жуда ҳам катта бўлмаган стадионда ўйнаса ҳам унинг ўйинига мухлислар ташрифи кам эмаслиги қувонарли ҳолат. "Обод" мухлислар ташрифи бўйича анча йиллар олдин ташкил этилган жамоаларни ортда қолдира олди. Бу жуда ёқимли ҳолат.

Шуни алоҳида қайд этиш керак, "Обод" учун янги мавсум жуда қийин бўлади. Чунки ҳар сафар иккинчи йили футболда ўта қийин кечади. Ўтган йили жамоалар "Обод"ни биринчи лига жамоаси сифатида қабул қилганди. Эндиликда эса жамоалар бизга жиддий рақибдек муносабатда бўлишади. Шу боис энди янада кўпроқ ишлаш, тер тўкишга тўғри келади. Ўйлайманки, жамоада характер бўлса, унда жамоа клуб раҳбарияти қўйган вазифани уддалай олади.

Таркибни кучайтириш? Албатта ҳар бир мураббий жамоасини кучли футболчилар билан кучайтиришни истайди. Лекин бу клубнинг сиёсати шундан иборатки, бу ерда кўпроқ ёш футболчиларни тарбиялашга эътибор қаратилади. Аммо баъзи позицияларни тажрибали футболчилар билан тўлдириш лозим. Бусиз иложи йўқ. Бошқа жамоалар сафида олий лигада тажриба тўплаган футболчиларни "Обод"га олиб келиш режамиздан ўрин олган.

Қуръа? Қуръа бизнинг хоҳишимизга боғлиқ эмас. Бу автоматик равишда бўладиган жараён. Умуман олганда қуръа ёмон бўлмади. Чемпионатни Наманганда бошлашимизни ёқимли тарафи шундаки, "Навбаҳор"нинг ўйинларига асосан жуда кўп минглаб ишқибозлар ташриф буюришади ва бундай муҳитда ўйнаш ўзгача завқ бағишлайди. Иккинчи турда бу йилги олий лигада қолиш учун курашган рақиб "Қўқон-1912" билан ўйналади. Лекин 3-турга келиб рақиб анча жиддийлашади. "Бухоро" сўнгги йилларда анча кучаймоқда ва бу жамоа ўз олдига юқори мақсадларни қўяётгани фикримга тасдиқ бўла олади. Уларга қарши ўйин қийин ўтиши шубҳасиз. Бухорода ўтган йили энг мухлислар ташриф буюришди. Демак у ерда ҳам футбол ҳавоси кезмоқда. Умуман олганда, қуръа жамоамиз учун ёмон келмади", - дея ўз фикрлари билан ўртоқлашди "Обод" жамоасининг янги бош мураббийи Рауф Инилеев.


Шаҳбоз Беғамов суҳбатлашди.


Рауф Инилеев "Обод"ни бекорга ўзбекнинг "Лестери" деб аташмади", деб нимага шаъма қиляптилар?

"Лестер" ҳам Англия премьер лигасидаги дебют мавсумда АПЛда жон сақлаб қолганди ва кейинги йили чемпион...

Яхши ният қилган бўлсалар керак. Нима ҳам дердик, Рауф Талгатовичга ҳам Клаудио Раньерининг йўлини берсин деймиз... 

2007 йил Осиёнинг энг яхши мураббийи "Обод" раҳбарияти билан учрашди

Расман: Рауф Инилеев - "Обод" бош мураббийи

ФОТОГАЛЕРЕЯ. Олий лига-2017. Қуръа ташлаш маросими

Олий лига-2017. Қуръа ташланди

Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика