UZ

Сўнгги янгиликлар

15:42"Вест Хэм" - "Ливерпуль". Салоҳ, Нуньез ва Собослаи захирада  0 15:34U23 Осиё Кубоги ярим финалида ўзбекистонлик мутахассис ишлайди  0 15:25Ўзбекистон кубоги. “Локомотив” – “Қизилқум”. Асосий таркиблар маълум  1 15:23Индонезия - Ўзбекистон баҳсини ким бошқаради?  11 14:55Умарали Раҳмоналиев: "Рақибнинг провокацияларига тайёр эдик"  0 14:52Альфонсо Дэвиснинг "Реал"га трансфери боши берк кўчага кириб қолди  2 14:30Карло Анчелотти: "ЛаЛига ғолиби бўлишимизга 4 очко қолди"  8 14:15Тарихий натижа қайд этган Тожикистон футзал терма жамоасига каттагина мукофот пули берилади  4 13:35ВАР «отмен». Европанинг илк чемпионати юқори технологиядан воз кечди  20 13:07«Байер» юлдузи Флориан Вирцнинг келажаги маълум  2 12:33Тожикистон терма жамоаси бош мураббийи: " Бу бизга яхши тажриба бўлди ва унинг самарасини Жаҳон чемпионатида кўрсатамиз"   11 12:10Веско Стешевич: "Забиҳилло Ўринбоевнинг сафга қайтишини интиқлик билан кутмоқдамиз"  0 11:48Интервью. Станислав Андреев: "Пахтакор" ҳар қандай ҳолатда ҳам кучли рақиб. "Сўғдиёна" кубокни ютишни мақсад қилган"  3 11:46Воҳид Шамсаи: "Ўзбекистонга қарши ўйинда футзалда учратмаган ҳодисага гувоҳ бўлдим"  16 11:33Хосе Венансио Лопес: "Ушбу Осиё кубогидан мамнунман"  9

Рассом асаридан илҳомланиб "ҳаётга қайтган" Жанлуижжи Буффоннинг сиз билмаган тақдири Янгиликлар

Рассом асаридан илҳомланиб "ҳаётга қайтган" Жанлуижжи Буффоннинг сиз билмаган тақдири

Жаҳон чемпиони соғлом ҳаётга қайтишига рассом сабабчи бўлган.

Куни-кеча Буффон фаолиятини якунлашини расман эълон қилди. Биз эса буюк кипернинг ҳаётидаги балки сиз билган ва аксар билмаган ҳолатлар ҳақида тўхталиб ўтамиз. 


Буффонни жахлдорлиги буюк киперга айлантирган

Тўғри, фақатгина бу эмас, аммо бу энг муҳим ингредиентлардан биридир. Ҳар бир катта атлетнинг ўз методи бўлади. Жанлуижжи учун футбол ички агрессияни майдонда муваффақият калитига айлантириш учун имконият эди. Бундан 20 йил аввал руҳий ҳужумлар ва жиддий депрессия билан шикастланган ўхшаши йўқ психика майдонда фойда келтирарди. Буффон характерини ва эгоистлиги билан бир қаторда, қийинчиликлар, баъзан ҳатто оғриқларни ҳам хуш кўришини ҳеч қачон яширмасди. Бироқ кунлардан бир куни камерунлик голкипер Тома Н’Кононинг Италияда ўтган ЖЧ-1990даги сэйвлари уни ўзига ром этади.

Жанлуижжи дарвозабон бўлиш оғриқли эканлигини яхши биларди. Ўтказиб юборилган голлар ва йўл қўйилган хатоларни, одатий сэйвлардан кўра эслаб қолиш осонроқ. Мана шу вазиятда тақдир ўз сўзини айтади. "Парма" академиясида дарвозабонлар жароҳатланади, хавбек Буффон эса бўйдорлиги билан ажралиб турарди. 45 ёшигача Жанлуижжи кўп китоб ўқиб ва фильмларни анчагина кўриб қўйган бўлсада, болалигида унинг олдида битта йўл – спорт бор эди. Буффоннинг онаси диск улоқтириш бўйича Италия рекордчиси, отаси ядро улоқтириш билан шуғулланарди, опалари эса воллейбол термаси аъзолари эди.

Гени Жанлуижжига қўл келарди, реакция ва чапдастлиб бобида муаммо йўқ эди. Буффоннинг кўплаб жамоадошлари унинг бир нарсани мақсад қилса, қолган барчасини унутиб, ниятига етмагунча ҳаракат қилаверишини таъкидлашади. Агар Жанлуижжи ғалаба қозониши керак бўлса, у бунинг имконини топади. Футболда 45 ёшгача қолиш учун у 20 йилдан кўпроқ вақт аввал классик машғулотлардан воз кечган. У киперлар қийин машқларни қайта-қайта бажариш оқибатида боғламлар, бўғим ва белига кўп зарар етказишини тушуниб етган. Майдонда одатда энг оғир вазнли футболчи бўлишига қарамай, айнан дарвозабонлар кўп бор майдонга бор вазни билан қулашади.  

Буффон юкламалардан воз кечиб, қўллар ҳаракатига ва оёлар координациясига кўпроқ эътибор қаратди. Қизиға, машғулотларда кўпроқ тер тўкиб, 35 ёшда фаолиятни якунлашни танлайсизми ёки камроқ ишлаб, ўн йил кўпроқ "ўйинда қолсанг"? Футболга эса Буффон трибуна орқали келиб қолган. Чунки у "Каррарезе" фан-клуб аъзоси эди. 

Буффон болаликдаги таниш қўшиқларни куйлаш учун яна мухлислар трибунасида бўлиб қолишга буткул қарши эмаслигини айтади. 


Чемпионлар кубогисиз қолган "Супермен"

Афсуски, Буффон фақатгина Ибрагимовичнинг рамзий термасидан ўрин олган. ЕЧЛ финалларидаги мағлубиятлар Буффонни охири йиғлатиб юборган. Аслида, Жижжи бундай ҳолатда яна бир неча бор кўриш мумкин. Аёли билан ажрашганида ҳам кўзи ёшланган. Ҳозир Буффон бошловчи Илария Д’Амико билан дўстона алоқаларда ва айнан у дарвозабонга ўғли Леопольдони тарбиялашда ёрдамлашмоқда. Биринчи турмушидан қахрамонимизнинг икки ўғли бор Луи Тома ва Дэвид Ли.

Буффон футбол академияга асос солган. Ота-онаси билан мехмонхоналар бизнеси мавжуд, ресторан ва автомобиль тураргоҳлари. Оилавий бизнес италияликлар учун классик воқеа. Агарда голкипер биографиясидан ўзгаларга ўхшамаган факт изласангиз, Буффоннинг қўрқувини ёдга олиш мумкин. Жанлуижжида апифобия мавжуд. Бу арилар ва улар ўзини чақиб олишдан жуда қаттиқ қўрқиш.

Буффоннинг кучли аллергияси йўқ, ари чақиши у учун қандайдир жиддий хавф туғдирмайди. Бироқ Каннаваро агарда Жанлуижжи машғулот майдончаси атрофида учиб юрган ариларга кўзи тушса, машғулот қилишдан бош тортган. Қизиқ томони, "Супермен" лақабли қахрамонимиз дарвозабон қўлқопи билан босиб, "тинчитса" бўладиган ҳашаротдан шу даражада қўрқади.

Буффоннинг футболдаги ягона армони Чемпионлар Лигаси бўлиб қолди. Айнан 2003 йил ЕЧЛ финалида  "Милан"га қарши ўйиндан кейинги пенальтилар серияси сабаб кучли депрессияга тушиб қолади. Умуман олганда Буффон бироз ғалати одам. Меҳмонлар томонига ўтиб кетиб, "Каррарезе"ни шарафловчи қўшиқларни куйлаши ҳам мумкин. 45 ёшли эркакнинг баланд овозда қўшиқ куйлаб, ажойиб ҳаракатларини бир тасаввур қилиб кўринг.

Бутун фаолияти давомида Жанлуижжи чекади ва спиртли ичимликлар ичади. Бироқ гиёхванд бўлиб кетмаган. Буффон ёшлигидан ўзи истаган нарсалардан тийиб ўтирмаган. Унинг уйи қариндошларининг озиқ-овқат дўконининг шундоқ тепасида эди. 

Ёшлигида дарвозабон ҳафтасига ўн бокал винони кўрдим демасди. Гамбургерлар ва пицца, кўпгина гўшт Буффоннинг иштаҳаси доим яхши бўлган. Кейинроқ эса у одатини бироз ўзгартиради ва ўйиндан олдин ва кейин пицца ва паста ўрнига суши истеъмол қилади. 


Футбол тарихидаги энг кучли дарвозабонлардан бири

Балки энг яхшисидир. Яшин фаолиятининг энг гуллаган даврида ҳали телевидение ва бошқа ОАВ у қадар ривожланмагани туфайли ўта синчковлик билан кузатиб борилмаган. Лев Ивановичнинг ўйинларини Буффонникидек кўриб чиқиб бўлмайди, бунинг имкони йўқ. Шу билан бирга футболнинг умумий ўзгаришини ҳам унутмаслик зарур. Жанлуижжи "Парма" сафидаги биринчи ўйинида "Милан" сафида иккита "Олтин тўп" соҳибларини учратади — Веа ва Бажо.

Мунтазам равишда буюк футболчиларга қарши ҳаракат қиларди. Буффон синовларни муносиб енгиб ўтган. Шунингдек, у ўз касбига таъсир ҳам ўктаза олган, узоқроқ сафда бўлиш учун голкиперлар бошқачароқ машғулотлар зарурлигини "кашф қилган". Ўтган асрнинг 60 йилларида қолганлар Яшиндек дарвозани ташлаб, анча олдинга чиқиб, оёқлари билан ўйнашга қўрқарди. Лев Иванович ўз вақтини ортда қолдириб кетган, унинг ўйинини бизнинг давримизда ҳам кузатишимиз мумкин.

Буффоннинг йўлини такрорлаш эса янада қийинроқ бўлади. Бунча моддани ҳазм қилиб юбориш учун организм ҳам бошқачароқ бўлиб дунёга келиши керак. Депрессияни эса нафақат доктор қабулида, балки галереяларда енгиб ўтиш ҳар кимнинг ҳам қўлидан келавермайди. Жижжи машҳурлик чўққисида бўлиб туриб, ҳаёти мазмунини йўқотади. Ҳаммага Буффон – жаҳоннинг энг яхши дарвозабони образи керак, унинг асл ўзи эса ҳеч кимга керак ҳам эмас, қизиқ ҳам эмас, деб ҳисобларди.

Ғамгин Жанлуижжи шаҳар кезиб, тасодифан Марк Шагалнинг кўргазмасини учратади. Буюк авангардчи ўзгача оқимда сузарди ва бу депрессив Буффонга мос тушди. Киперга рассомнинг кўплаб ишлари маъқул келди, айниқса "Сайр" номли асар олдида узоқ қолиб кетарди. Минг марта эшитгандан, бир марта кўрган яхши, деганларидек суратни эътиборингизга тақдим этамиз. 

Буффон суратни қандай кўрганини била олмаймиз. Аммо қахрамон ҳавога кўтарилиб, суюклиси томон интилаётгани голкиперга ўзгача таъсир қилади. Натижада, Шагал Буффоннинг ўша оғир ҳолатдан чиқиб кетишига сабабчи бўлади. Орадан 20 йил ўтиб, 45 ёшли Буффон фаолиятини "Парма"да якунлади. Энди унга яна руҳшунос керак, чунки Жижжи футболда шу қадар узоқ қолдики, уни ўзи учун ҳаво деб биларди.

Буффон севимли "Каррарезе" клубини сотиб олган, аммо кейинроқ инвесторлар топа олмади ва акцияларнинг катта қисмини сотишга мажбур бўлди. Умид қиламизки, нима бўлганда ҳам Буффон майдон бўлгани каби, унинг ташқарисида ҳам миллионлаб болакайлар учун ўрнак бўла олади. Жижжи буни уддалашига ишонамиз, чунки у ҳаёт агар сен ёш, соғлом, бой ва машҳур бўлсанг ҳам аяб ўтирмаслигини анча аввал тушунган. 

Ўтган мавсум жамоа В Серия плей-офф босқичига жуда яқин келди, лекин омадсизликка учради. Ким билади дейсиз, балки Буффон кўпроқ вақт ажрата олса, керакли мутахассисларни топади ва клуб мухлисларининг қувончига сабаб бўладиган натижаларга эриша олади. Ёзнинг асосий трендларидан бирига амал қилган ҳолда, Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин, аммо ундай қилмади. Буффон фаолиятини "Парма"да бошлади ва шу ерда уни якунлади. Шуниси чиройлироқдек...


Нозима Тўхтамирзаева таржима қилди

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика