Расмий хабар: Қаҳрамон Баҳодиров - "Андижон" футболчиси
Narzulla Saydullayev
26 июл 2019, 12:08
Ғузорнинг "Шўртан" клуби тўп сурган ярим ҳимоячи Қаҳрамон Баҳодиров иккинчи даврани "Андижон" таркибида ўтказадиган бўлди.
Давралар оралиғидаги ўқув-йиғин машғулотларида иштирок этган Қаҳрамон Баҳодировнинг ҳаракатлари Александр Хомяковга маъқул келди ва футболчи "Андижон" жамоаси билан шартнома имзолади.