UZ

Сўнгги янгиликлар

09:44Салоҳнинг «Ливерпуль»даги келажаги маълум  0 09:20ПСЖ собиқ устози «Барселона»ни бошқариши мумкин  5 08:55Дилшод Раҳматов: «Ўйиндан ўйинга кучайиб борамиз. Мақсадимиз – чемпионлик!»  1 08:31Sofascore. Элдор Шомуродовнинг кечаги ўйини неча баҳога лойиқ кўрилди?  6 08:07Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-тур баҳслари давом эттирилади  0 07:43Осиё кубоги. Бугун Кувайтга қарши майдонга тушамиз  6 07:15U-23 Осиё кубоги. Хитой - Корея Республикаси 0:2  0 07:10U-23 Осиё кубоги. БАА - Япония 0:2  1 07:05U-23 Осиё кубоги. Таиланд - Саудия Арабистони 0:5   0 07:00U-23 Осиё кубоги. Тожикистон - Ироқ 2:4   0 06:55Серия А. "Кальяри" - "Ювентус" 2:2   1 06:50Саудия чемпионати. "Ал Насср" - "Ал Файҳа" 3:1   0 01:48А Серия. "Кальяри" "Ювентус"га қарши ўйинда охирги дақиқалардаги автогол сабаб ғалабани қўлдан чиқарди. Шомуродов 79-дақиқада алмаштирилди  42 01:40Каземиро: "Анчелотти МЮга ўтаётганимни билиб, йиғлаб юборганди"   5 01:15U-23 Осиё кубоги. Ироқ Тожикистонни ишончли тарзда мағлуб қилди  0

Расмий хабар: Ўзбекистон терма жамоаси 9 ноябрда Қирғизистон билан ўйнайди Янгиликлар

Расмий хабар: Ўзбекистон терма жамоаси 9 ноябрда Қирғизистон билан ўйнайди

Бир неча кун аввал сайтимизда Ўзбекистон терма жамоаси ноябрь ойида Тошкентда Қирғизистон билан ўртоқлик учрашуви ўтказиши ҳақида хабар чиққанди.

Буни Қирғизистон терма жамоаси бош мураббийи Александр Крестинин ҳам тасдиқлаган эди. Бугун ЎФА ушбу учрашув ўтказилиши борасида расман хабар берди:

"Ўзбекистон миллий терма жамоаси 9 ноябрь Тошкентда Қирғизистон миллий термасига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади. Мазкур ўйин "Пахтакор" стадионида ташкил этилади", - деб ёзади ЎФА матбуот хизмати.  

ЎЗБЕКИСТОН - ҚИРҒИЗИСТОН
"Пахтакор" стадиони. 17:00

Эслатиб ўтамиз, ноябрда ФИФА кунлари доирасида Ўзбекистон терма жамоаси Тошкентда иккита расмий ўйин ўтказади. Саралаш босқичи доирасида дастлаб 14 ноябрь куни Саудия Арабистони меҳмон бўлса, кейинчалик 19 ноябрь куни Фаластинга қарши ўйин орқали иккинчи даврага старт берилади.

Айни пайтда терма жамоамиз ЖЧ-2022 ҳамда ОК-2023 қўшма саралаш босқичининг "D" гуруҳида 4-турдан кейин 6 очко жамғарган ҳолда пешқадамлик қилмоқда.


Рейтинг: +53   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика