UZ

Сўнгги янгиликлар

17:44"Футбол олами". Пешқадамларга аталган 23-тур ҳақида   0 17:17Ўзбекистон терма жамоасининг октябрдаги иккинчи рақиби номи маълум бўлди  6 16:57"Қайрат" - "Реал" учрашуви сайтимиз фотографи нигоҳида (ФОТОГАЛЕРЕЯ)  1 14:19Антони МЮдаги ёзги давр ҳақида: "Менга ҳурматсизлик қилишди"  6 13:24Обамеянг – бир ўйиннинг учта голида иштирок этган ЧЛнинг энг кекса футболчиси  1 12:57Гюндоган "Галатасарой"нинг уйдаги ғалабаси ҳақида: "Ливерпуль" футболчиларидан бири менга келиб сўради: "Бу ерда доим шундай атмосфера бўладими?"  2 12:38Жейми Каррагер: "Виртцни "Ливерпуль" асосий таркибидан чиқариш керак"  3 11:51Нойер – журналистга "Пафос"нинг голи ҳақида: "Сиз дарвозабон бўлганмисиз?"  2 10:48The Telegraph АПЛнинг барча даврлардаги энг яхши мураббийлар рейтингини тузиб чиқди  12 10:18Гризманн "Атлетико" тарихидаги ушбу натижага эришган илк футболчига айланди  5 09:52"Қайрат" бош мураббийи "Реал"дан учралган мағлубият ҳақида фикр билдирди  7 09:25ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Аргентина ўйинларда иштирок этишдан бош тортди, биз эса Уругвай билан келишувга эришдик"  15 09:07Sofascore. "Галатасарой"га мағлуб бўлган "Ризеспор"нинг ҳимоясидаги энг катта баҳони Алиқулов олди  9 08:58Мбаппе: "Буни унутишга ҳеч қачон ҳаққимиз йўқ"  13 08:50МЛС. 8 та гол урилган учрашувда "Интер Майами" мағлубиятга учради, Суарес иккита гол урди  39

Расмий хабар: "Навбаҳор"ни уч футболчи тарк этди Янгиликлар

Расмий хабар: "Навбаҳор"ни уч футболчи тарк этди

2018 йилги Ўзбекистон чемпионати бронза медали соҳиби Наманганнинг "Навбаҳор" клубидан уч легионер кетди.

Томислав Пайович, Дарко Станоевич ва Дарко Никач жамоани расман тарк этишди. Бу ҳақда "Навбаҳор" бош мураббийи Андрей Канчельскис клуб матбуот хизматига маълум қилди.

"Бу йил жамоада Сербия ва черногориялик футболчилар тўп суришди. Мазкур ўйинчилар 27 ноябрь куни ўз буюмларини йиғиштириб, жамоани тарк этишди. Таркибда кам ўйинчиси бўлган клуб сафини 2-3 нафар ўйинчи тарк этса, бу жуда билинади.

Жамоага фақат пул учун келадиган хорижликлар бизга керак эмас.

Барчамиз ҳам пул топишни истаймиз. Лекин бунинг учун шунга яраша меҳнат қилиш лозим.

Айрим футболчилар кичик жароҳат билан ҳам майдонга тушиб, клуб шаъни учун тўп суришди. Дарко Станоевич эса жароҳатим бор, дея кўплаб ўйинларни ўтказиб юборди.

Уч нафар легионер, яъни ҳимоячилар – Томислав Пайович ва Дарко Станоевич ҳамда ҳужумчи Дарко Никач жамоани расман тарк этишди", - дейди Канчельскис.

Маълумот учун, бу мавсум Станоевич 25та ўйинда 2та гол урди, Пайович 17та учрашувда 1та тўп киритди, Никач 10та баҳсда майдонга тушиб 2та гол урди.


Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика