

Жамоанинг бу йилги мавсумда ҳужум чизиғидаги ишлари унчалик юришмаган эди. Буни тўғри англаган "Сурхон" футбол клуби раҳбарияти, россиялик форвардни жамоага қўшиб олишга қарор қилди.
Касяьн "Сурхон" билан 1+1 кўринишда шартнома имзолади. Футболчи январь ойининг бошларида Тошкентга келади ва "Сурхон" жамоасининг машғулотларига қўшилади.
Эслатиб ўтамиз, Александр Касьян 2019 йилги мавсумни Наманганнинг "Навбаҳор" жамоасида ўтказган эди, - деб ёзади "Сурхон" матбуот хизмати.




