UZ

Сўнгги янгиликлар

21:55"Барселона" президенти "Реал"га қарши ўйинни такрор ўтказишни талаб қилмоқчи  3 21:38Усэйн Болт: "Мен пойгада Мбаппедан тез югураман"  1 21:35U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон — Вьетнам 3:0 (матнли трансляция)  114 21:11Моуринью янги жамоасида дарвозабонсиз ўйнайдиган тактика қўлламоқчи  10 20:24"Ньюкасл" ҳужумчиси "Барселона"га ўтиши мумкин  2 20:07Асрор Алиқулов: "Олимпиада йўлланмасини қўлга кирита оладиган таркибимиз бор"  2 19:59"Милан" Жиру ўрнига кимни олиб келади?  1 19:40Ўзбекистон U-23 терма жамоаси "Халифа" стадионида!  12 19:22Рауль "Реал"ни тарк этишга тайёр  3 19:01Ўзбекистон ва Вьетнам ўзаро ўйинлар тарихи ёхуд "қорли финал"ни эслаб  4 18:30Тухель АПЛ ва Ла Лига ўртасида танлов қилди  3 18:01Ўзбекистон Кубоги. 2-тур баҳсли вазиятлари юзасидан Эксперт-ҳакамлар комиссияси хулосаси  21 17:41"Бобур Арена"нинг айрим секторлари ёпилиши маълум қилинди. Бунга нима сабаб бўлди?  29 17:22Франция Евро-2024'да Команнинг хизматларидан фойдалана олмайди  0 16:53УEФА миллий терма жамоаларнинг Евро-2024 учун қайдномаларини кенгайтиради  4

Расмий хабар. Абдусамад Дўрмонов лавозимидан озод этилди Янгиликлар

Расмий хабар. Абдусамад Дўрмонов лавозимидан озод этилди

Жорий йилнинг 1 декабрь куни ўтказилган "Нефтчи"-"Турон" учрашувидаги тартибсизликлар келиб чиққан ҳолат юзасидан бугун "Нефтчи" ФК қароргоҳида йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишга Фарғона вилояти ҳокими Ҳ.Ҳ.Бозоров раислик қилди.

Йиғилишда шунингдек,вилоят ҳокимининг спорт ва туризм ишлари бўйича маслаҳатчиси Ҳ.Аҳмедов, Фарғона шаҳар ҳокими ўринбосари Ф.Абдиллазов, Фарғона НҚИЗ директори ўринбосари Б.Мўминов,"Нефтчи" ФК бош директори З.Ғофуров ҳамда Фарғона вилоят футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Н.Отақўзиевлар қатнашдилар.

Вилоят ҳокими Ҳ.Бозоров йиғилиш қатнашчиларини кун тартибидаги масалалар билан таништириб ўтди. Йиғилишда таъкидландики,2020 йил 1 декабрь куни ўтказилган "Нефтчи"-"Турон" беллашувида "Нефтчи" жамоаси футболчиларининг ўйинни бошқарган ҳакамларга нисбатан қилган қўполликлари туфайли юзага келган тартибсизликлар натижасида футболга хос бўлмаган ҳолат бўлганлиги,"Нефтчи" жамоаси масъул ходимлари клуб футболчиларини ўйинга етарлича жисмонан ва руҳан тайёрлашда сусткашликка йўл қўйганлиги,тартибсизлик келтириб чиқарган футболчиларга нисбатан қонунда белгиланган тартибда тегишли чоралар кўрилганлиги ҳақида гапириб ўтди.

Шунингдек,келгусида "Андижон" ФК билан бўлиб ўтадиган ўйинга етарлича тайёргарлик кўриш ҳамда ижобий натижа кўрсатиш бўйича "Нефтчи" футбол клуби масъулларига тегишли кўрсатма ва топшириқлар бериб ўтди.

Йиғилишда ташкилий масала ҳам кўриб чиқилди."Нефтчи" ФК масъул ходимлари футболчиларини ўйинга етарлича жисмонан ва руҳан тайёрлашда сусткашликка йўл қўйганлиги учун бош мураббий А.Дурмонов эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.

Рейтинг: +17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика