Расмий хабар: 2021 йилда "Навбаҳор"ни ким бошқариши маълум
27 дек 2020 17:59
Янгиликлар
Расмий хабар: 2021 йилда "Навбаҳор"ни ким бошқариши маълум
Янги мавсумда ҳам "Навбаҳор"ни Нўъмон Ҳасанов бошқарадиган бўлди.
"Якунланган мавсумда Андрей Канчельскисдан “Навбаҳор”ни қабул қилиб олган қўқонлик мутахассис клуб билан янги шартнома имзолади.
Нўъмон Ҳасановга мураббийлар штабида сербиялик мутахассис Дражен Дукич ёрдам беради. Шунингдек, юртимизнинг таниқли мутахассиси Виктор Романович Жалилов жамоага маслаҳатчи мураббий этиб тайинланди.
“Навбаҳор”нинг мураббийлар штабидан Мустафо Байрамов, Шерзод Жўраев, Денис Тойменцов ва дарвозабонлар мураббийи Павел Синельников ҳам ўрин олишди.
Биз янги мураббийлар штабига 2021 йилги мавсумда омад ёр бўлишини тилаймиз", - деб ёзади “Навбаҳор” клуби матбуот хизмати.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Фикрлар