

«Кекса сениора» футболчи билан 5 йиллик келишувга эришган бўлиб, унинг трансфери 26 млн. еврога баҳоланмоқда. Манбага кўра, Ромеро «Женоа»да ижара асосида қолади.
21 ёшли аргентиналик ўйинчи ўтган мавсум А Сериянинг 27 баҳсида қатнашиб, гол+пас системаси бўйича ўз ҳисобига 2+3 натижани ёзиб қўйганди.




