Расман: Венгернинг янги иш жойи маълум

Alisher
14 ноя 2019, 10:42
"Арсенал" собиқ бош мураббийи Арсен Венгер ФИФАда фаолият юритадиган бўлди.

70 ёшли француз футболни глобал ривожлантириш раҳбари этиб тайинланди. Венгер бутун дунё бўйлаб эркаклар ва аёллар ўртасида футболни ривожлантириш ва рағбатлантириш ишларига жавобгардир.

Венгер бир неча вазифалардан ташқари мураббийларни тайёрлаш ишлари билан ҳам шуғулланади. Шунингдек, футболчиликдан мураббийликка ўтишни осонлаштирувчи дастурни бошқаради.

Бугун Венгерни ФИФАнинг Цюрихдаги штаб-квартирасидаги янги лавозимида ташкилот президенти Жанни Инфантино кутиб олди.

Эслатиб ўтамиз, Венгер олдинроқ "Бавария"ни бошқариши мумкинлиги ҳақида хабарлар янграган эди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: fifa.com