UZ

Сўнгги янгиликлар

10:30Жанубий Кореяни уйига жўнатган Индонезия ОТЖ ким бошқараётганини биласизми? (Мутолаа учун)   0 10:13«Манчестер Юнайтед» ходимлардан пул тежашни яна бир йўлини топди  1 09:46«Фейеноорд» устози «Ливерпул»нинг қизиқиши ҳақида фикр билдирди  0 09:19Хави «Барселона»да қолиши маълум бўлганидан сўнг нималар деди?  4 08:54«Кальяри» Шомуродовни олиб қолмоқчи. «Рома» эса терма жамоамиз сардорига нарх белгилади  8 08:30Анчелотти «Олтин тўп»га ким лойиқлиги ҳақида фикр билдирди  14 08:04Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-тур якунланади ва 3-тур бошланади  2 07:38Футзал. Бугун Эронга қарши финал йўлланмаси учун баҳс олиб борамиз  5 07:15U-23 Осиё кубоги. Қатар - Япония 2:4  0 07:12Реванш олиш вақти келди. Бугун Ўзбекистон ОТЖ Саудия Арабистонига қарши майдонга тушади  32 07:10U-23 Осиё кубоги. Жанубий Корея - Индонезия 2:2 (пенальтилар 10:11)  3 07:05Серия А. "Удинезе" - "Рома" 1:2  0 07:00АПЛ. "Брайтон" - "Манчестер Сити" 0:4  0 04:48Интервью. Исломбек Исмоилов: "Мураббийнинг ҳаёти ўйиндан-ўйингача"  1 01:56U-23 Осиё кубоги. Даҳшат! Индонезия Жанубий Кореяни енгиб, ярим финалга йўл олди. Жамоалар 12 тадан пенальти тепишди  51

Расман: Вадим Абрамов «Динамо» билан шартнома имзолади Янгиликлар

Расман: Вадим Абрамов «Динамо» билан шартнома имзолади

Бугун, 9 август куни «Динамо» ПФК мураббийлар штабида ўзгаришлар қилингани ҳақида хабар бергандик.

Клуб раҳбарияти янги бош мураббий сифатида таниқли мутахассис, Ўзбекистон миллий жамоаси собиқ устози Вадим Абрамовни таклиф этиб, футболчиларга таништирганди. 

Вадим Карленович ҳамда «Динамо» ПФК ўртасида 2022 йилнинг якунигача белгиланган ярим йиллик шартнома имзоланди. Клуб янги бош мураббий қўл остида Суперлигадаги ўрнини сақлаб қолса, келишув узайтирилиши мумкин.

Маълумот учун, 59 ёшли мутахассис ҳозирга қадар «Трактор», «Локомотив», «Нефтчи», «Бунёдкор» клублари, Ўзбекистон олимпия ва миллий жамоасида фаолият юритган. Вадим Карленович 2010-2012 ҳамда 2019-2021 йиллар давомида Ўзбекистон миллий жамоаси бош мураббийи сифатида фаолият юритган.

Рейтинг: -8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика