UZ

Сўнгги янгиликлар

00:16Эрик тен Хаг ўзига янги иш топди  0 23:57Африка Миллатлар Кубоги. Жазоир Конго ДР дарвозасига 119-дақиқада ғалаба голини уриб, чорак финалга йўл олди  3 23:31Турдимуродов, Ибрагимов, Эсанов – миллий жамоага номзод футболчилар кўрикдан ўтказилмоқда  1 23:03"Бир соат ичида бир оғиз ҳам гапирмади" – Хабиб Нурмагомедов Абдуқодир Ҳусанов билан учрашув ҳақида  11 22:32Ўзбекистон U-18 терма жамоаси машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  0 22:14Расман: Неъматуллоҳ Рустамжонов "Андижон" клуби аъзосига айланди  1 21:32Расман: Асилбек Алиев "Андижон" футболчисига айланди!  8 21:25"Ювентус" Кьезани "Ливерпул"дан қайтариши мумкин  0 21:05"Навбаҳор" клуби янги мавсум учун тайёргарликни давом эттирмоқда  1 21:00"Реал" 70 млн евролик хавбекка кўз тикди  1 20:37Ҳумоюнмирзо Иминов: "Мен рақобатга тайёрман"  2 20:15Гвардиола "Манчестер Сити" ҳимоячиларининг жароҳатлари билан боғлиқ вазиятни изоҳлади  10 19:51"Динамо" БААда ЦСКАга қарши майдонга тушади  4 19:34"Навбаҳор" машғулотлари Championat.asia объективида  4 19:172025 йил давомида Ўзбекистоннинг энг кўп нархи ошган футболчилари  9

Расман: Самарқанднинг "Динамо"си бразилиялик футболчи билан шартнома имзолади Янгиликлар

Расман: Самарқанднинг "Динамо"си бразилиялик футболчи билан шартнома имзолади

Суперлига янги мавсумига тайёргарликни давом эттираётган "Динамо" бразилиялик футболчи билан шартнома имзолаганини эълон қилди.

"Динамо"нинг Туркиядаги йиғинида мураббийлар кўригида иштирок этган Журани Франсиско Феррейра ёки қисқача Ратиньо тахаллусли бразилиялик таянч ярим ҳимоячи Самарқанд клуби билан бир йиллик шартнома имзолади. 27 ёшли Ратиньо "Динамо"нинг "Актобе" (3:1) ва "Динамо Тблиси"га (1:0) қарши ўйинларида гол уриш билан бирга мураббийларда илиқ таассурот қолдирди.

Ратиньо ҳозиргача Бразилиянинг Пернамбукано чемпионатида "Магуари Атлетика" клуби шарафини ҳимоя қилаётган эди. У 2024 йил клуби сафида 6 ўйинда 2та голга муаллифлик қилган. Ратиньо "Динамо"га эркин агент сифатида қўшилди. 

"Бразилиялик легионер ўтган йиллар давомида ўз мамлакатидаги турли клубларда Пернамбукано, Гоиано, Параэнсе чемпионатларида муваффақиятли тўп сурган. Шунингдек, Ратиньо 2019 йил Жанубий Кореянинг "Кванчжу" клубида Кей-лига 1 ғолиби бўлган", - дейилади клуб хабарида. 

Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика