Расман: Рустам Ашурматов “Навбаҳор” билан хайрлашди

Eldor Akmurzayev
29 ноя 2022
“Навбаҳор” аъзоси Рустам Ашурматов клуб билан расман хайрлашганини ижтимоий тармоқдаги саҳифаси орқали хабар қилди.

У 2022 йил февралидан бери наманганликлар шарафини ҳимоя қилиб келаётганди. Ашурматов эркин агент мақомида Россиянинг “Рубин” жамоаси билан 3,5 йиллик шартнома имзолагани ҳақида маълумот бергандик. 26 ёшли футболчи якунланган мавсум Суперлигада 25 баҳсда қатнашиб, 2+1 натижага эришди.

Қозонликлар айни вақт Миллий футбол лигаси 20 туридан кейин 37 очко билан кучли учликда бормоқда. Пешқадам “Балтика” ҳисобида 41 очко бор. "Рубин" навбатдаги ўйинини 5 декабрь куни сафарда “Кубан”га қарши ўтказади.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Championat.asia