Расман: “Рома” форвардини А Сериянинг бошқа клубига сотди

Eldor Akmurzayev
30 авг 2022
“Рома” ҳужумчиси Феликс Афена-Гьян фаолиятини “Кремонезе”да давом эттиради.

Римликлар 19 ёшли футболчининг трансферидан 7 млн евро ишлаб олди. Ганалик 2021 йилдан бери "бўрилар” шарафини ҳимоя қилиб келаётганди. У янги клуби билан 5 йиллик шартнома имзолади.

Форвард “Рома” асосий жамоасида 22 баҳсда қатнашиб, 2 та гол уришга эришган.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: uscremonese.it