
"Бу қарорни қабул қилиш оғир бўлди. Карло Анчелотти бутун клуб ходимлари ичида ҳурматга сазовор. Умид қиламанки, бу қарор жамоа фойдасига ишлайди. Европа Чемпионлар Лигасидаги муваффақият эвазига Анчелотти мухлислар орасида жуда катта обрў тўплаганди. Бироқ ўйлашимча, жамоага янги ҳаво керак эди. Бир ҳафта ичида янги бош мураббий кимлигини эълон қиламиз", - дейди Флорентино Перес.