Расман: Ўзбекистон терма жамоаси "Бунёдкор" билан ўйнайди

Narzulla Saydullayev
8 окт 2013, 07:16
Сайтимиз орқали аввалроқ хабар берилганидек 11 октябрь куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси "Бунёдкор" билан назорат учрашувини ўтказади. Бу хабарни "Бунёдкор" расмий сайти тасдиқлади.
Ўзбекистон чемпионати олий лигаси 21-тур доирасида “Бунёдкор”нинг асосий ва ёшлар таркиблари самарқандлик динамочиларни бир ҳил – 4:1 ҳисобида мағлубиятга учратишди ва иккала жамоамиз ҳам асосий таъқибчиларини 4 очко ортда қолдирган ҳолда, мусобақа жадвалини бошқариб туришибди. Миллий терма жамоанинг навбатдаги йиғини муносабати билан чемпионатда танаффус эълон қилинди ва жамоаларимиз ҳам қисқа муддатли таътилга чиқишди. Машғулотлар 9 октябрдан бошлаб давом эттирилади.

Осиё Кубоги-2015 доирасида 15 октябрь куни Вьетнам термаси билан майдонга тушадиган миллий терма жамоамиз ўртоқлик-назорат учрашуви ўтказишни режалаштирган ва рақиб сифатида чемпионат пешқадами - “Бунёдкор” танланган. Ушбу жамоалар ўртасидаги ўйин 11 октябрь куни “Жар” стадионида ўтказилиши белгиланган.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: fcbunyodkor.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›