UZ

Сўнгги янгиликлар

14:43"Челси" ҳужумчиси фаолиятини "Астон Вилла"да давом эттириши мумкин  0 14:14"Ливерпуль" ҳимоячиси жамоани тарк этиши мумкин  1 13:42"Манчестер Юнайтед" "Кристал Пэлас" ярим ҳимоячисини сотиб олмоқчи  0 13:13Натижа ортидаги оғриқлар. ЎФА 2009 йиллар борасида қарор қабул қиладиган вақт келмадими?  5 12:57"Интер" ўз футболчисини "Челси"га қўйиб юбормади  0 12:25Рабьо ва Роу кийиниш хонасидаги жанжал туфайли "Марсель" машғулотларидан четлаштирилди  1 11:56Варди рафиқаси орзу қилган трансферни амалга ошириши мумкин  1 11:27Эдерсоннинг "Галатасарой"га трансфери: "Манчестер Сити"нинг янги талаблари маълум  0 10:50"Наполи" Лукакунинг жароҳати сабабли АПЛдан ҳужумчи олиб келмоқчи  1 10:21Скалони сентябрдаги ўйинлар учун кимларни терма жамоага чақирди  0 09:44"Наполи" етакчиларидан бирининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  0 08:42"Барселона" жиддий қизиққан яна бир футболчи амалдаги жамоаси билан янги шартнома имзолади  1 08:11"Манчестер Сити" ҳимоячиси фаолиятини Туркияда давом эттириши мумкин  1 07:40Пролига. Бугун марказий учрашув бўлиб ўтади  2 07:15Суперлига. "Хоразм" — "Қизилқум" 0:1  0

Расман: Ўзбекистон Суперкубоги Яйпанда ўтказилади Янгиликлар

Расман: Ўзбекистон Суперкубоги Яйпанда ўтказилади

Шу йилнинг 27 февраль санасида Ўзбекистон Суперкубоги учрашуви бўлиб ўтиши аввалроқ хабар берилганди.

Унда Ўзбекистоннинг амалдаги чемпиони "Пахтакор" мамлакат кубоги соҳиби "Насаф"га қарши саф тортади.

Бир йил аввал ҳам мазкур жамоалар иштирокидаги учрашув футбол мавсумини бошлаб берган ва ўйинга Самарқанд мезбонлик қилганди. Бунда майдон ҳар икки клуб учун нейтрал бўлиши масаласи кун тартибига қўйилганини қайд этиш керак.

Қарши ва Тошкент учун нейтрал арена сифатида яна Самарқанд шаҳрини танлаб олиш тўғри бўлмасди. Боиси, мазкур шаҳар 2021 йилги мавсумда икки катта футбол учрашувига мезбонлик қилди. Жиззахдаги стадионда эса майса ҳолатини яхшилаш ишлари давом этмоқда. Водийга назар солинса, айни вақтда Наманган ва Яйпандаги стадионлар талабга жавоб беради. Бироқ икки йил аввал Наманган ҳам катта футбол учрашувини қабул қилган.

Ўтган мавсум Яйпаннинг "Турон" футбол клуби ўз аренасини қайта реконструкция қилди. Шунингдек, клуб қисқа фурсат ичида ўз прожекторларини ОФК талаб қилган минимум кўрсаткичларга келтира олди. Шундан келиб чиқилса, мазкур арена ҳам эндиликда катта учрашувларга мезбонлик қилишга тайёр. Натижада ЎФА ҳамда ЎзПФЛ ўзаро фикр алмашиб, Суперкубок учрашувини Яйпанда ташкил қилишга қарор қилди.

"Турон" футбол клуби ва ЎзПФЛ Суперкубок масаласида келишиб олди. Эндиликда ушрашувни юқори савияда ташкил этиш юзасидан ҳамкорликда иш олиб борилади.

Эслатиб ўтамиз, "Championat.asia" сайти 19 январь санасида айни шу ҳақда "Эшитдик-да" рукни орқали хабар берган эдик.

Эшитдик-да! Ўзбекистон Суперкубоги водийда ўтади

27 февраль кунги беллашув 16:00 да старт олади. Ўзбекистон кубогининг финал учрашувига мезбонлик қилувчи арена номига эса кубок беллашувларига қуръа ташлаш маросимида ойдинлик киритилади.

Рейтинг: +21   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика