UZ

Сўнгги янгиликлар

10:47Шерзод Эсанов: «Биз Андижон халқи ва »Андижон« мухлислари учун бор кучимизни майдонда берамиз»  5 10:20«Манчестер Сити»нинг ёзги асосий трансфер мақсади маълум  2 09:52Англия клублари 9 йил аввалги нохуш натижани такрорлашди  1 09:26Иброҳимҳалил Йўлдошев: «Осиё кубогига келишим жуда қийин бўлди»  3 09:01Клопп жамоасини Европа лигасидан чиқиб кетгани ҳақида фикр билдирди  3 08:36Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-турга старт берилади  0 08:10Футзал. Бугун терма жамоамиз 2-турда майдонга тушади  0 07:47«Байер» навбатдаги рекордни ўрнатди   5 07:05U-23 Осиё кубоги. Иордания - Қатар 1:2   0 07:00U-23 Осиё кубоги. Индонезия - Австралия 1:0   0 06:55Европа лигаси. "Марсель" - "Бенфика" 1:0 (Пенальтилар 4:2)   0 06:50Европа лигаси. "Рома" - "Милан" 2:1   0 06:45Европа лигаси. "Аталанта" - "Ливерпуль" 0:1   0 06:40Европа лигаси. "Вест Хэм" - "Байер" 1:1   0 03:36ЕКЛ. Ярим финал иштирокичилари маълум  2

Расман: Ўзбекистон футзал МТЖ Хорватияда йиғин ўтказиши тасдиқланди Янгиликлар

Расман: Ўзбекистон футзал МТЖ Хорватияда йиғин ўтказиши тасдиқланди

Ёдингизда бўлса, футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси 21 январдан навбатдаги йиғинга киришиши ҳақида хабар берган эдик.

Ўшанда вакилларимиз 25 январь куни Хорватияга учиб кетишлари ҳақида ҳам маълумот бергандик.

Ўзбекистон футзал МТЖ Хорватияда йиғин ўтказади ва Франция, Черногория ҳамда Кувайтга қарши ўйнайди

Бироз аввал ЎФА матбуот хизмати ана шу хабарни тасдиқлади. Унга кўра, 21 январь куни Ўзбекистон футзал миллий терма жамоаси Тошкентда ўқув-машғулот йиғинини бошлайди. Йиғиннинг иккинчи қисмини вакилларимиз 26 январдан 2 февралгача Хорватияда давом эттиришади. Хорватиядаги йиғин доирасида Баҳодир Аҳмедов шогирдлари Франция ва Черногорияга қарши ўртоқлик учрашувларида майдонга тушишади. 

Ўртоқлик ўйинлари

28.01.2022

Ўзбекистон — Франция

30.01.2022

Ўзбекистон — Черногория

31.01.2022

Ўзбекистон — Франция


Биз берган хабарда Кувайт билан ҳам ўйин ўтказишимиз ҳақида маълум қилгандик. УФА берган расмий хабарда эса қитъадошларимиз билан ўйин ўтказилиши ҳақида маълумот йўқ. Бразилиялик Какау бошчилигидаги кувайтликлар Хорватия йиғинига бормайдиган бўлишганми ёки бошқа сабаб, буниси бизга қоронғу.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика