UZ

Сўнгги янгиликлар

Расман: "Нефтчи" "Насаф" ва "Навбаҳор" жамоалари собиқ аъзоси билан шартнома имзолади Янгиликлар

Расман: "Нефтчи" "Насаф" ва "Навбаҳор" жамоалари собиқ аъзоси билан шартнома имзолади

Жамоа янги мавсум учун таркибни кучайтиришда давом этади.

"Бугун тажрибали футболчи Хуршид Мухторов "Нефтчи" клуби билан шартнома имзолади ва янги мавсумда жамоамиз ҳимоя қўрғонида харакат  қиладиган бўлди", – дейилади Фарғона жамоаси хабарида.

Маълумот учун, Хуршид Мухторов ўтган мавсумни Суперлига вакили Яйпаннинг "Турон" жамоасида ўтказди. Футболчи мавсум давомида жами 25 та учрашувда ҳаракат қилиб, 4 та гол урди.


Мухторов фаолияти давомида "Локомотив", "Навбаҳор", ОКМК, "Насаф", "Сўғдиёна", "Қўқон-1912" ва "Турон" жамоалари шарафини ҳимоя қилган.

Аввалроқ футболчига "Бухоро" томонидан қизиқиш бўлаётган эди.

Рейтинг: -6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика