UZ

Сўнгги янгиликлар

19:11"Арсенал" Йозуа Киммихга қизиқмоқда  0 18:55Суперлига. "Динамо" – "Металлург" (матнли трансляция)  0 18:15ПРО лига. Тошкентда ўтган "Бухоро" - "Хоразм" учрашувида дуранг қайд этилди  12 17:43Винченцо Итальяно мавсум охирида клубдан кетади  0 17:25Альфонсо Дэвис "Бавария" билан янги шартнома имзоламайди  0 17:01"Бунёдкор" янги бош мураббий номини эълон қилди  13 16:20"Евро-2024"да ҳеч ким Англия билан тенглаша олмайди"  8 15:57"Қизилқум" "Локомотив" билан ўйин учун қайдномасини эълон қилди  0 15:26Суперлига. 4-тур учрашувларини ўтказиб юборадиган футболчилар  4 15:10Маркус Рэшфорд Евро-2024га бора олмаслиги мумкин  1 14:38Парехо Винисиус ҳақида: "Ажойиб спортчи, аммо ўйинчилар ўзини футболга бағишлаши керак. Мени пиёниста дейишарди, лекин бунга эътибор бермаганман ва жавоб қайтармаганман – бундай одамлардан юқорироқ бўлиш зарур"  1 13:47Суперлига. 9та клуб дастлабки 3та турда фақат бир хил формадан фойдаланди. Бунга сабаб нима?  5 13:44"Манчестер Юнайтед" "Реал" футболчисини сотиб олмоқчи  1 13:23Хавининг дисквалификацияси бўйича апелляция рад этилди   1 12:50Ўзбекистон кубогининг саралаш босқичига қуръа ташланди  5

Расман: "Насаф" Рўзиқул Бердиев билан шартномани икки йилга узайтирди Янгиликлар

Расман: "Насаф" Рўзиқул Бердиев билан шартномани икки йилга узайтирди

Ўзингизга маълум,“Насаф” сўнгги ўн йилликда Рўзиқул Бердиев билан кўплаб совринларни қўлга киритди.

Рўзиқул Саъдуллаевич ҳам “Насаф”даги фаолияти давомида “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар устози” давлат мукофоти билан тақдирланди, Ўзбекистоннинг 5 карра энг яхши мураббийи деб топилди.

“Насаф” Рўзиқул Бердиев мураббийлиги даврида Ўзбекистон чемпионатининг тўрт марта брозна медалларини, икки марта кумуш медалларини, икки марта Ўзбекистон Кубогини ва бир марта Ўзбекистон Суперкубогини қўлга киритди. 2021 йилги футбол мавсумида асосан “Насаф” футбол мактаби тарбияланувчиларидан таркиб топган жамоа билан ОФК Кубоги финалигача етиб борди.

Янги мавсумда ўз олдига жиддий мақсадларни, хусусан Ўзбекистон Суперкубоги, Ўзбекистон чемпионлигини, Ўзбекистон кубогини қўлга киритиш ҳамда халқаро майдонларда ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишга бор эътиборини қаратаётган “Насаф” футбол клуби раҳбарияти Рўзиқул Бердиев билан икки йиллик шартнома имзолади.

Рўзиқул Бердиев 2023 йилнинг сўнгига қадар жамоа бош мураббийи лавозимида фаолият олиб боради.

Умид қиламизки, Рўзиқул Бердиев билан “Насаф” янада юқори чўққиларни забт этади", - деб ёзади “Насаф” футбол клуби матбуот хизмати.



Рейтинг: +37   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика