

"Фенербахче" клуби "Ал Аҳли" вингери Аллан Сен-Максименни ижарага олди. Футболчи 2024-2025 йилги мавсумни турк клубида ўтказади. Маълумот учун, "Фенербахче" клубининг бош мураббийи Жозе Моуринью ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, Аллан Сен-Максимен ўтган мавсум Саудия Арабистони чемпионатида 30 та ўйинда майдонга тушди ва 4 та гол ҳамда 9 та ассист қайд этди.



