Расман: Мексика терма жамоасини "Барселона"нинг собиқ мураббийи бошқаради

8 янв 2019, 00:40
Мексика терма жамоасини Херардо Мартино бошқарадиган бўлди.

Бу ҳақда терма жамоанинг твиттердаги расмий саҳифасида эълон қилинди.

Аргентиналик мутахассис билан шартнома шартлари ошкор қилинмаган. Мексика термаси мурраббийлик постига Мартино, ЖЧ-2018 нимчорак финалда Бразилияга ютқазгандан (0:2) кейин истэъфога чиқарилган Хуан Карлос Осорионинг ўрнига олиб  келинди.

56 ёшли Мартинонинг аввалги жамоаси, у билан MLS кубогида ғалаба қозонган "Атланта Юнайтед" клуби бўлган. Бунгача, Херардо Мартино "Барселона"(2013-2014) ва Аргентина (2014-2016) жамоаларини бошқарган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Twitter.com/miseleccionmxEN