UZ

Сўнгги янгиликлар

17:43Винченцо Итальяно мавсум охирида клубдан кетади  0 17:25Альфонсо Дэвис "Бавария" билан янги шартнома имзоламайди  0 17:01"Бунёдкор" янги бош мураббий номини эълон қилди  9 16:20"Евро-2024"да ҳеч ким Англия билан тенглаша олмайди"  6 15:57"Қизилқум" "Локомотив" билан ўйин учун қайдномасини эълон қилди  0 15:44ПРО-Лига. Турнинг марказий учрашуви асосий таркиблари маълум  5 15:26Суперлига. 4-тур учрашувларини ўтказиб юборадиган футболчилар  2 15:10Маркус Рэшфорд Евро-2024га бора олмаслиги мумкин  1 14:38Парехо Винисиус ҳақида: "Ажойиб спортчи, аммо ўйинчилар ўзини футболга бағишлаши керак. Мени пиёниста дейишарди, лекин бунга эътибор бермаганман ва жавоб қайтармаганман – бундай одамлардан юқорироқ бўлиш зарур"  1 13:47Суперлига. 9та клуб дастлабки 3та турда фақат бир хил формадан фойдаланди. Бунга сабаб нима?  5 13:44"Манчестер Юнайтед" "Реал" футболчисини сотиб олмоқчи  1 13:23Хавининг дисквалификацияси бўйича апелляция рад этилди   1 12:50Ўзбекистон кубогининг саралаш босқичига қуръа ташланди  5 12:15Месси: "ЖЧ-2022да ғолиб бўлмаганимизда, мен терма жамоадан кетардим"  8 11:53Начо ва Васкес "Реал" билан шартномасини узайтиради  2

Расман: Манданда 15 йилдан кейин "Марсель" билан хайрлашди ва "Ренн" сафига қўшилди Янгиликлар

Расман: Манданда 15 йилдан кейин "Марсель" билан хайрлашди ва "Ренн" сафига қўшилди

37 ёшли дарвозабон Стив Манданда фаолиятини "Ренн"да давом эттиради.

У ўтказилган ўйинлар сони бўйича "Марсель" клуби рекордчиси ҳисобланади. Томонлар 2024 йилгача мўлжалланган шартномани бекор қилишга қарор қилишди, деб хабар берди клуб сайти.

Манданда 2007 йилда "Гавр"дан келиб, бугунги кунгача "Марсель" шарафини ҳимоя қилиб келаётганди. У фақат бир мавсум Англиянинг "Кристал Пэлас" клубида ўйнаб қайтган.

Расмий маълумотларга қараганда, футболчи фаолиятини "Ренн"да давом эттиради. У мазкур клуб билан 2023/24 йилги мавсум сўнгигача шартнома тузган. 

Умуман олганда, Манданда "Марсель" сафида 613 та ўйин ўтказган ва бу клуб тарихидаги энг яхши натижа ҳисобланади. Тажрибали посбон жамоа таркибида Франция чемпиони номига сазовор бўлди ва Франция Лига Кубоги (уч марта) ва мамлакат Суперкубоги (икки марта)ни қўлга киритди. 2018 йилда Франция терма жамоаси билан Жаҳон чемпионига айланди.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика