UZ

Сўнгги янгиликлар

17:41"Бобур Арена"нинг айрим секторлари ёпилиши маълум қилинди. Бунга нима сабаб бўлди?  0 17:22Франция Евро-2024'да Команнинг хизматларидан фойдалана олмайди  0 16:53УEФА миллий терма жамоаларнинг Евро-2024 учун қайдномаларини кенгайтиради  1 16:25"Тоттенхэм" ҳимоячиси Европа чемпионатини ўтказиб юборади  2 16:21Ривожланиш Кубоги. Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг Тожикистонга қарши таркиби маълум  3 15:59Манба: "Бавария" ва "Барса" қизиқиш билдирган Унаи Эмери "Астон Вилла" билан ҳамкорликни давом эттиради  4 15:31"Барселона" ярим ҳимоячиси мавсум охиригача сафдан чиқди  2 15:05Ироқ ОТЖ бош мураббийи: "Чорак финалда осон рақиб бўлмайди, бироқ энг муҳими, бор кучимизни ишга солиш"  4 14:59МЮ ва "Челси" собиқ футболчилари АПЛ Шон-шараф залига киритилди  1 14:30Ўзбекистон U-23 термасининг Вьетнамга қарши тахминий таркиби билан танишинг  12 14:15Саудия Арабистони ОТЖ бош мураббийи: "Икки йил аввалги мусобақада Вьетнамни ҳам, Ўзбекистонни ҳам мағлуб этганмиз. Эътиборингиз учун раҳмат"  27 13:59Рэтклифф Тухель билан музокаралар ўтказди  5 13:31"Бавария" форварди мавсум охирида жамоадан кетади  0 13:04Вьетнам футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистон — турнир фаворити"  4 12:42Родриго "Реал"ни тарк этиш ниятида эмас  10

Расман: Манданда 15 йилдан кейин "Марсель" билан хайрлашди ва "Ренн" сафига қўшилди Янгиликлар

Расман: Манданда 15 йилдан кейин "Марсель" билан хайрлашди ва "Ренн" сафига қўшилди

37 ёшли дарвозабон Стив Манданда фаолиятини "Ренн"да давом эттиради.

У ўтказилган ўйинлар сони бўйича "Марсель" клуби рекордчиси ҳисобланади. Томонлар 2024 йилгача мўлжалланган шартномани бекор қилишга қарор қилишди, деб хабар берди клуб сайти.

Манданда 2007 йилда "Гавр"дан келиб, бугунги кунгача "Марсель" шарафини ҳимоя қилиб келаётганди. У фақат бир мавсум Англиянинг "Кристал Пэлас" клубида ўйнаб қайтган.

Расмий маълумотларга қараганда, футболчи фаолиятини "Ренн"да давом эттиради. У мазкур клуб билан 2023/24 йилги мавсум сўнгигача шартнома тузган. 

Умуман олганда, Манданда "Марсель" сафида 613 та ўйин ўтказган ва бу клуб тарихидаги энг яхши натижа ҳисобланади. Тажрибали посбон жамоа таркибида Франция чемпиони номига сазовор бўлди ва Франция Лига Кубоги (уч марта) ва мамлакат Суперкубоги (икки марта)ни қўлга киритди. 2018 йилда Франция терма жамоаси билан Жаҳон чемпионига айланди.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика