UZ

Сўнгги янгиликлар

10:20«Манчестер Сити»нинг ёзги асосий трансфер мақсади маълум  0 09:52Англия клублари 9 йил аввалги нохуш натижани такрорлашди  0 09:26Иброҳимҳалил Йўлдошев: «Осиё кубогига келишим жуда қийин бўлди»  3 09:01Клопп жамоасини Европа лигасидан чиқиб кетгани ҳақида фикр билдирди  2 08:36Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-турга старт берилади  0 08:10Футзал. Бугун терма жамоамиз 2-турда майдонга тушади  0 07:47«Байер» навбатдаги рекордни ўрнатди   4 07:05U-23 Осиё кубоги. Иордания - Қатар 1:2   0 07:00U-23 Осиё кубоги. Индонезия - Австралия 1:0   0 06:55Европа лигаси. "Марсель" - "Бенфика" 1:0 (Пенальтилар 4:2)   0 06:50Европа лигаси. "Рома" - "Милан" 2:1   0 06:45Европа лигаси. "Аталанта" - "Ливерпуль" 0:1   0 06:40Европа лигаси. "Вест Хэм" - "Байер" 1:1   0 03:36ЕКЛ. Ярим финал иштирокичилари маълум  2 02:01Европа лигаси. "Милан" ва "Ливерпуль" мусобақани тарк этди, "Байер" ва "Рома" эса ярим финал иштирокчисига айланди  17

Расман: Манданда 15 йилдан кейин "Марсель" билан хайрлашди ва "Ренн" сафига қўшилди Янгиликлар

Расман: Манданда 15 йилдан кейин "Марсель" билан хайрлашди ва "Ренн" сафига қўшилди

37 ёшли дарвозабон Стив Манданда фаолиятини "Ренн"да давом эттиради.

У ўтказилган ўйинлар сони бўйича "Марсель" клуби рекордчиси ҳисобланади. Томонлар 2024 йилгача мўлжалланган шартномани бекор қилишга қарор қилишди, деб хабар берди клуб сайти.

Манданда 2007 йилда "Гавр"дан келиб, бугунги кунгача "Марсель" шарафини ҳимоя қилиб келаётганди. У фақат бир мавсум Англиянинг "Кристал Пэлас" клубида ўйнаб қайтган.

Расмий маълумотларга қараганда, футболчи фаолиятини "Ренн"да давом эттиради. У мазкур клуб билан 2023/24 йилги мавсум сўнгигача шартнома тузган. 

Умуман олганда, Манданда "Марсель" сафида 613 та ўйин ўтказган ва бу клуб тарихидаги энг яхши натижа ҳисобланади. Тажрибали посбон жамоа таркибида Франция чемпиони номига сазовор бўлди ва Франция Лига Кубоги (уч марта) ва мамлакат Суперкубоги (икки марта)ни қўлга киритди. 2018 йилда Франция терма жамоаси билан Жаҳон чемпионига айланди.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика