Расман: “Локомотив” Алексей Миранчук фаолиятини “Аталанта”да давом эттиришини тасдиқлади
30 авг 2020 20:40
Янгиликлар
Расман: “Локомотив” Алексей Миранчук фаолиятини “Аталанта”да давом эттиришини тасдиқлади
“Локо” ва “Аталанта” Миранчукнинг Италия клубига ўтиши борасида сўнгги келишувга эришди, деб хабар бермоқда “темирйўлчилар" матбуот хизмати.
24 ёшли футболчи тиббий кўрикдан ўтгач, битим кучга киради.
Алексей “Локомотив” академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. У 9 мавсум давомида клуб сафида 228 учрашувда майдонга тушиб, 43+45 натижа кўрсатишга эришди. Хавбек Россия чемпиони мамлакат Кубоги ҳам Суперкубоги соҳиби ҳисобланади.
“Биз Лёшага (қисқача) муваффақиятли фаолият, янги ғалабалар ва Италия чемпионатида ёрқин ўйинларни тилаймиз”, дея ёзилган клуб хабарида.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Элит ОЧЛ. "Насаф" сўнгги дақиқаларда тўп ўтказиб, ўз майдонида "Ал Ваҳда"га ютқазди
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси илк турда Парагвайни мағлуб этиб, мусобақани ғалаба билан бошлади
ЕЧЛ. "Ливерпуль" ўз уйида "Реал Мадрид"ни мағлубиятга учратди
Элит ОЧЛ. Рўзиқул Бердиев: "Кучимиз борича рақибга қаршилик кўрсатдик"
Фикрлар