Расман: Жозе Моуриньо - "Рома" бош мураббийи!
04 май 2021 18:28
Янгиликлар
Расман: Жозе Моуриньо - "Рома" бош мураббийи!
Ўтган ойда "Тоттенхэм"дан истеъфога чиққан Жозе Моуриньо кўп вақт ишсиз юрмайдиган бўлди.
Португалиялик мутахассис 2021/22 йилги мавсум якунланганидан кейин "Рома" бошқарувини ўз қўлига олади. Клуб матбуот хизмати бу ҳақида расмий маълумот тақдим қилди.
Унга кўра, Рим клуби Моуриньо билан 2024 йил ёзигача мўлжалланган шартномага имзо чекади.
"Рома" каби буюк клубнинг бир қисми бўлишимда ёрдам берган Райан Фридкинга ўз миннатдорлигимни билдираман. Олға, "Рома"!", - деди Моуриньо.
Бугун клуб ушбу мавсум якунланганидан кейин Пауло Фонсека билан шартноманинг узайтирилмаслигини маълум қилганди.
Қайд этиш керак, бугунги кунга қадар ҳам "Рома" бошқарувида Маурицио Саррини кўришимиз мумкинлиги Италия матбуоти томонидан кўп бора айтилганди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Фикрлар