Расман: Жорже Жезушда ҳам коронавирус аниқланди

Alisher
17 мар 2020, 12:57
"Фламенго" ўйинчилари ва ходимлари коронавирус учун тест топширишди.

Дастлаб жамоа бош мураббийи Жорже Жезушнинг таҳлили шубҳали кўриниш олди ва у яна қайта текширилди.

Афсуски, 65 ёшли португалиялик мутахассис коронавирусга чалингани маълум бўлди.

"Фламенго"нинг барча жамоалари камида бир ҳафтага машғулотларни тўхтатишди.

Эслатиб ўтамиз, бундан олдин "Фламенго" вице-президенти Маурисио Гомес де Матосда коронавирус аниқланди. Март ойи бошида у "Реал" президенти Флорентино Перес билан учрашган эди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: flamengo.com.br

Сўнгги янгиликлар

Барча ›