UZ

Расман: Иван Соловьёв “Насаф” футболчисига айланди Янгиликлар

Расман: Иван Соловьёв “Насаф” футболчисига айланди

Россиялик ярим ҳимоячи Иван Соловьёв “Насаф” билан бир йиллик шартнома имзолади.

Ўз вақтида Россия Премер-лигаси иштирокчилари "Зенит" ва "Динамо" каби жамоаларда тўп тепган, охирги уч мавсумни Наманганнинг “Навбаҳор” жамоасида ўтказган Иван янги мавсумда “аждарлар” сафида ҳаракат қилади.

Иван Соловьёв Суперлигада 70 учрашувда майдонга тушган ва 6 гол муаллифига айланган.

“Насаф” оиласига хуш келибсан, Иван!, - деб ёзади “Насаф” футбол клуби матбуот хизмати.

Иван Соловьёв ҳақида қисқача маълумот:

Тўлиқ исми: Иван Соловьёв
Туғилган сана: 29.03.1993
Туғилган жойи: Россия, Калуга
Миллати: Рус
Амплуа: Ярим ҳимоячи

Эслатиб ўтамиз, 21 январь куни сайтимизда Соловьёвнинг "Насаф"га ўтаётгани ҳақида хабар бергандик





Рейтинг: +31   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика