

Иньеста Япониянинг "Виссел Кобе" клуби билан шартнома тузди. Бу ҳақда япон клуби расмий сайти хабар берди.

Иньеста 2 йиллик битимга имзо чекди.
Аввалроқ японлар Андрес Иньестага маоши йилига 30 миллион доллардан иборат уч йиллик шартнома таклиф қилгани ҳақида хабар берилган эди.
Эслатиб ўтамиз, "Виссел Кобе"да Германия терма жамоаси собиқ футболчиси Лукас Подольски тўп тепади.


