Расман: Евро-2020нинг чипталар нархи маълум бўлди

Eldor Akmurzayev
20 май 2019, 01:50
УЕФА матбуот хизмати Евро-2020нинг чипталар нархини эълон қилди.

Озарбайжон, Руминия ҳамда Венгрия пойтахтларида бўлиб ўтадиган баҳслар учун энг арзон, яъни, 30 евро қийматидаги чипталар сотуви йўлга қўйилади. Санкт-Петербургда ўтказиладиган учрашувларга эса мухлислар 50-185 евро миқдоридаги чипта эвазига стадионга киришлари мумкин. Чорак финал тўқнашувлари учун чипталар нархи 50-185 ҳамда Уэмблидаги ҳал қилувчи ўйин учун эса 75-225 еврони ташкил қилиши маълум бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Евро-2020нинг финал босқичида 24та терма жамоа қатнашади. Учрашувлар қитъанинг 12 шаҳридаги 12 стадионида бўлиб ўтади. 

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: UEFA.com