Расман: Эдегор - "Арсенал" футболчиси
20 авг 2021 12:30
Янгиликлар
Расман: Эдегор - "Арсенал" футболчиси
"Реал" ярим ҳимоячиси Мартин Эдегор "Арсенал" ўйинчисига айланди.
"Канонирлар" норвегиялик футболчининг тўлақонли трансферини эълон қилишди. У 8-рақам остида ўйнайди.
Олдинроқ маълум бўлганидек, "Арсенал" 22 ёшли ўйинчи учун 30 млн фунт (35 млн евро атрофида) тўлади, шунингдек бонуслар ҳам кўзда тутилган. Эдегорнинг Лондон клуби билан шартномаси 2026 йилга қадар мўлжалланган.
Эдегор ўтган мавсумнинг иккинчи қисмини "Арсенал"да ижарада ўтказди. Хавбек АПЛ доирасидаги 14та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол ва 2та ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. Ламин Ямалнинг голи "Барселона"га меҳмонда "Атлетик"га қарши ўйинда ғалаба тақдим этди
ЛаЛига. "Реал Мадрид" меҳмонда "Сельта"ни қийинчилик билан мағлуб этди
“Ғалаба қозонишимизга ишончим комил”. Куртуа EЧЛда "Ман Сити"дан ўтиш учун "Реал"га нима кераклигини айтди
"Супер олтин тўп" 2029 йилда топширилиши мумкин
Фикрлар