UZ

Сўнгги янгиликлар

13:21"Арсенал" Букайо Сака бўйича қарор қабул қилди  0 12:33Испания ва Италия клублари АПЛдаги украиналик футболчига қизиқиш билдирмоқда  0 11:47Мбаппе Ла Лигада кетма-кет 8та ўйинда гол урди. "Реал"да буни фақат Роналду ва Пушкаш уддалаган  17 11:08Пролига. Марказий учрашувни Достон Раҳмонов бошқариб боради  0 10:53Узоқ кутилган ғалабадан сўнг Слот нималар деди?  2 10:25Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор  13 09:56Муҳаммад Салоҳ Премер-лигадаги Уэйн Руни рекордини такрорлади  9 09:28Камбекдан сўнг Роналду нималар деди?  11 08:59Кечаги учрашувда "Реал"нинг асосий футболчиларидан бири жароҳат олди  2 08:30"Эл Класико"дан сўнг Ямал севгилиси билан муносабатларига нуқта қўйди  5 08:02МЛС. Мессининг голи жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолмади  11 07:36Opta АПЛнинг якуний жадвали қандай бўлишини тахмин қилди  7 03:03АПЛ. "Ливерпуль" ўз уйида "Астон Вилла"ни ишончли ҳисоб билан мағлуб этди  6 03:01Ла лига. "Реал" Мадридда "Валенсия"ни тор-мор этди  10 02:43А Серия. "Ювентус" меҳмонда "Кремонезе"ни мағлуб этди, мезбонлар сафида Жейми Варди гол урди  3

Расман: "Челси" собиқ футболчиси фаолиятини Эронда давом эттиради Янгиликлар

Расман: "Челси" собиқ футболчиси фаолиятини Эронда давом эттиради

Гаэль Какута футболчилик фаолиятида янги саҳифани очди. 33 ёшли ярим ҳимоячи Франциянинг "Амьен" клубини тарк этиб, Эроннинг "Истиқлол" жамоасига қўшилди.

У ўзининг янги жамоаси билан 2025 йилнинг 30 июнигача шартнома тузди.

Ўзининг воқеаларга бой фаолияти давомида Какута Европанинг кўплаб машҳур клубларида ўйнашга муваффақ бўлган. Энг кўзга кўринганлари орасида у катта футболдаги фаолиятини бошлаган Лондоннинг "Челси", шунингдек, "Фулхэм", "Болтон", "Лацио", "Райо Вальекано", "Севилья" ва "Депортиво" клубларидир. Бундан ташқари, футболчи Франциянинг "Ланс" ва "Амьен" жамоаларида тўп тепган.

Қизиғи шундаки, ёшлар даражасида Какута барча ёшдаги Франция терма жамоалари шарафини ҳимоя қилган. Бироқ катталар футболи ҳақида гап кетганда, ярим ҳимоячи оиласи келиб чиққан Конго ДР терма жамоасида ўйнаган.

Какута ўтган мавсум Франциянинг иккинчи кучли дивизиони бўлган Лига 2да муносиб натижалар кўрсатган. Ўтказилган 22 та ўйинда у 6 та гол ва 2 та голли узатмани амалга оширган.

"Фаолиятимдаги янги синовдан хурсандман. "Истиқлол" – бой тарихга эга клуб ва мен жамоага янги чўққиларни забт этишда ёрдам бераман деган умиддаман", – деди Какута.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика