UZ

Сўнгги янгиликлар

16:42Пенальтилар қайтаришда Лунинга ким ёрдам бергани маълум бўлди  1 16:17Иродали Усмонов!  0 16:11Артета: "Биз ҳали ҳам АПЛ чемпионлиги учун курашяпмиз"  0 16:00Setanta Sports+ Спортнинг ҳақиқий мухлислари учун  1 15:10"Эл Классико"ни бошқарадиган ҳакам номи маълум бўлди  2 15:00Зафармурод Абдираҳматов: "Мусобақа энди бошланди хотиржамликка берилиш керак эмас"  7 14:42Мбаппенинг бир гапидан сўнг "Барселона" ва ПСЖ вакиллари ўртасида 60 кишилик жанжал юзага келди  4 14:25Руслан Жиянов: "Ажойиб ва рақобатдош таркиб йиғилган"  2 13:52Нойер: "Бавария" муваффақиятининг сири - интизом"  3 13:36Ўзбекистонлик ҳакамлар футзал бўйича Осиё Кубогининг 2 ўйинига тайинлов олишди  0 12:59Сака "Бавария"га қарши баҳсда: 0 зарба, 0 дриблинг, 0 аниқ кросс  4 12:40Начо: "Реал" чуқур ҳимояланиб, ғалаба қозона олишини кўрсатди. Одатда биз рақибни чидашга мажбур қиламиз"  15 12:05«Реал Мадрид» футболчиси: «Манчестер Сити» биздан кўра яхшироқ футбол ўйнади»  31 11:40«Ювентус» судда ютқазди. Энди Италия жамоаси Криштиану Роналдуга катта миқдорда товон тўлайди  7 11:23Франция вазири Килиан Мбаппенинг ПСЖдан кетиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди  1

Расман: "Челси" Лэмпардни истеъфога чиқарди Янгиликлар

Расман: "Челси" Лэмпардни истеъфога чиқарди

Бироз аввал Лэмпард лондонликлар рулидан кетиши ҳақида хабар берилган эди.

Лэмпард тез орада истеъфога чиқарилади

"Челси" клуби Фрэнк Лэмпард ўз вазифасидан истеъфога чиқарилганини эълон қилди.

"Бу қийин қарор бўлди, уни қабул қилиш клуб хўжайини ва директорлар кенгаши учун осон бўлмади.

Биз клуб бош мураббийи сифатида эришган ютуқлари учун Фрэнкдан миннатдормиз. Аммо, охирги учрашувлардаги ўйин сифати ва натижалар биз кутгандек бўлмади. Жамоа турнир жадвалининг ўртасида ва прогресс кўзга ташланмаяпти", - дейилади клуб баёнотида.


"Кўклар"га Томас Тухель бош мураббий бўлиши кутилмоқда.

Кеча тунда "Челси" Англия кубоги 4-босқичида "Лутон"ни мағлуб қилган ва 1/8 финалга йўл олган эди.

АПЛда эса жамоа охирги 5 учрашувда бор йўғи битта ғалабани қўлга киритган ва 19 турдан кейин турнир жадвалида 9-поғонада бормоқда.


Эслатиб ўтамиз, Лэмпард "Челси"ни 2019 йилнинг ёзидан бери бошқариб келади. 2019/2020 йилги мавсумда жамоа чемпионатни тўртинчи ўринда тугатган.

Рейтинг: +17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика