

Москва клуби матбуот хизматининг хабарига кўра, футболчи қизил-оқлар сафида ижарада ўйнайди. Бир мавсумдан кейин "Спартак" футболчини сотиб олиш имкониятини қўлга киритади. Мозес яқин вақтлар ичида "Спартак" таркибига бориб қўшилади.
Олдинроқ Мозеснинг "Спартак"даги ижараси 3 млн еврога баҳоланаётгани айтилганди.
Ўтган мавсумда Мозес ижара асосида "Интер" сафида 12 ўйинда қатнашиб, 5 голга ассистентлик қилди.



