UZ

Сўнгги янгиликлар

20:10U-23 Осиё Кубоги. Корея Ли Ён Жуннинг дубли эвазига Хитойни мағлуб этди  0 19:54Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" Сирдарё ФАга 5 та гол урди, "Металлург" ишончли ғалабага эришиб, плей-оффга чиқди, "Қўқон-1912" сафарда "Пахтакор" билан дуранг ўйнади  20 19:29Ўзил "Эл Класико" даражаси тушишида "Барселона"ни айблади  5 19:05Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" – "Қўқон-1912" 0:0. Highlights  0 18:45"Камп Ноу"нинг очилиш санаси маълум бўлди  2 18:41Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ироқ – Ўзбекистон 0:4 (матнли трансляция)  4 18:20АПЛнинг икки жамоаси "Лейпциг" ҳужумчисига даъвогар  0 17:50Мерсон: "Манчестер Сити" "Реал"ни шарманда қилди"  25 17:23АПЛнинг топ-клублари "Кристал Пэлас" вингерига қизиқишмоқда  0 16:56"Бу буюк мамлакат – Ўзбекистондаги биринчи ФИФА турнири бўлади" — Жанни Инфантино  10 16:30"Барселона" мухлисларининг Париждаги хатти-ҳаракати учун жаримага тортилди  1 16:01"Барселона" Ханси Фликни эҳтимолий бош мураббий деб ҳисобламайди  2 15:32"Манчестер Юнайтед" 3 нафар ҳимоячига қизиқиш билдирмоқда  0 15:00Ибороҳимҳалил Йўлдошев: "Қайрат" жамоаси мени илиқ кутиб олди ва жамоага яхши киришиб кетдим. Корея ва Япония терма жамоалари Осиё кубогида фаворит"  3 14:58Нагельсманн "немис машинаси" билан шартномани узайтирди  2

Расман: "Бунёдкор"дан 6 очко олиб ташланади Янгиликлар

Расман: "Бунёдкор"дан 6 очко олиб ташланади

Халқаро футбол уюшмаси ФИФА Ўзбекистон Суперлигасида иштирок этаётган Тошкентнинг "Бунёдкор" футбол клубидан 6 очко олиб ташлаш талаби бўйича шу йилнинг сентябрь ойида расмий мурожаат билан чиққанди.

ЎФА мазкур талаб юзасидан Профессионал футбол лигасини хабардор қилди. Бироқ ҳозирги кунга қадар "Бунёдкор" футбол клубидан 6 очко олиб ташланмади. Шунингдек, мазкур муаммонинг асосий сабабчиси бўлган украиналик футболчи Сергей Симоненко олдидаги қарздорлик масаласи расман ёпилгани бўйича маълумот ҳам тақдим этилмади.

ФИФА низомига кўра, унинг тасарруфида бўлган футбол ассоциациялари талабни сўзсиз бажариши шарт. Йўқса, ташкилот биринчи навбатда Ўзбекистон футбол ассоциациясига нисбатан ўз санкцияларини қўллайди. Вазият жиддийлашса, ЎФАнинг халқаро майдондаги ўйинларда иштирок этиш масаласи ҳам хавф остида қолиши мумкин.

Шундан келиб чиқиб, эндиликда ЎФА Ижроия Қўмитаси Профессионал футбол лигасини бугун — 16 ноябрь куни қабул қилинган №17 қарори билан расман огоҳлантирди ҳамда "Бунёдкор" футбол клубидан 6 очко олиб ташлашни талаб қилди. Бу борадаги мактубга ташкилот расмий шахслари имзо чекди. ПФЛ ФИФА томонидан қўйилган ушбу талабни сўзсиз бажариши, унинг матбуот хизмати эса бу ҳақда жамоатчиликни хабардор этиши керак бўлади.

Рейтинг: -91   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика