Расман: Бразилиялик икки футболчи Россия паспортига эга бўлди
21 мар 2023 07:35
Янгиликлар
Расман: Бразилиялик икки футболчи Россия паспортига эга бўлди
“Зенит” аъзолари Малком ҳамда Клаудиньо Россия паспортини олишди.
Бу ҳақда уларнинг агенти Луис Фернандо Гарсия хабар берди.
24 феврал куни бразилияликларга президент фармони билан Россия фуқаролиги берилган эди.
Малком петербургликлар шарафини 2019 йил августидан бери ҳимоя қилиб келмқода. У жорий мавсум жамоа либосида 19 баҳсда 7 та ассистни амалга оширди.
Клаудиньо эса “Зенит”га сафига 2021 йил ёзида келиб қўшилган. У бу мавсум барча мусобақаларда 22 учрашувда қатнашиб, 3+8 натижага эришди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади
Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
"Шармандалик, бу шармандалик!"
Фикрлар