Расман: Бикмаев "Локо"га қайтди

Sherzod Nurmatov
5 янв 2023
2023 йилги мавсум олдидан "темирйўлчилар" таркибни кучайтиришда давом этмоқда.

Клуб матбуот хизмати "Локомотив" таркибида гол уриш бўйича етакчи Марат Бикмаев жамоага қайтганини эълон қилди.

2014-2018 ҳамда 2020-2021 йиллар давомида жамоа таркибида ҳаракат қилган Марат яна қадрдон жамоасида ўйнайди.

Бикмаев "Локо" таркибидаги 7 мавсумлик фаолияти давомида 189 та ўйинда 89 та гол урган.

Олдинроқ тажрибали ҳужумчи эркин агент мақомида "Локомотив" сафига қўшилиши ҳақида хабар берган эдик. 


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: "Локомотив" матбуот хизмати