Расман: "Астон Вилла" яна бир харидни амалга оширди
03 июл 2019 14:02
Янгиликлар
Расман: "Астон Вилла" яна бир харидни амалга оширди
"Брюгге" ҳужумчиси Уэсли Мораес "Астон Вилла"га ўтди.
Бу ҳақда инглиз клуби матбуот хизмати хабар бермоқда. Трансфер 25 миллион еврони ташкил этди. Шартнома муддати эса ошкор қилинмаяпти.
Бразилиялик футболчи Бразилиянинг "Итабуна" клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. Фаолиятини 2015 йилда Словакиянинг "Тренчин" клубида бошлаган.
Мораес "Брюгге"да 2016 йилдан буён ҳаракат қилиб келаётган эди.
Футболчи якунланган мавсум "Брюгге" либосида 12та ўйинда майдонга тушиб, 4та гол уришга эришди.
Эслатиб ўтамиз, "Астон Вилла" сал олдинроқ Мэтт Таргеттни 15 миллион фунт эвазига сотиб олган эди.



Ўхшаш янгиликлар
00:35
Снейдер: "Мбаппе келаси йил "Олтин тўп"ни қўлга киритади, бунга деярли 100 фоиз ишончим комил" 6
championat.asia
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Ла Лига. "Барселона" муҳим учрашувда "Атлетико"ни мағлубиятга учратди
Суперлига: Мухлис йиғиш бўйича етакчи "Нефтчи", "Бунёдкор" охирги ўринда
Фикрлар