

"Биринчи даврани Тошкентнинг "Олимпик" жамоаси таркибида ўтказган, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси аъзоси Бектемир Абдуманнонов "Металлург" жамоаси билан шартнома имзолади", – дейилади бекободликлар хабарида.

20 ёшли футболчи биринчи даврада 6 та ўйинда майдонга тушди ва 249 дақиқа мобайнида майдонда ҳаракат қилди.
У футболчилик фаолиятини "Пахтакор" жамоаси ёшлар таркибида бошлаган. Янги мавсумдан эътиборан "Олимпик" таркибида Суперлига ўйинларида дебют қилганди.



