UZ

Сўнгги янгиликлар

12:05«Реал Мадрид» футболчиси: «Манчестер Сити» биздан кўра яхшироқ футбол ўйнади»  7 11:40«Ювентус» судда ютқазди. Энди Италия жамоаси Криштиану Роналду катта миқдорда товон тўлайди  1 11:23Франция вазири Килиан Мбаппенинг ПСЖдан кетиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди  0 10:53U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистонлик ҳакамлар 2-турнинг иккита учрашувида ишлашади  1 10:27Sofascore. Майдонда 20 дақиқа ҳаракат қилган Ғаниев энг яхшиларидан бири бўлди  0 10:02«Реал Мадрид» чемпионлар «қотили». Мадридликлар ЧЛ рекордини ўрнатди  54 09:38Париж сари «юриш» бошланди. Ўзбекистон U-23 — Малайзия U-23 ўртасидаги учрашувдан ГАЛEРEЯ  1 09:10EЧЛ. Ҳафта футболчиси бўлишга номзодлар эълон қилинди  11 08:46Гвардиола: «Ман Сити» бугун ҳар томонлама ажойиб эди»  48 08:20Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  14 07:53EЧЛ. Кечаги учрашувларнинг «Man of the match»лари маълум  15 07:37БАА чемпионати. «Шабаб Ал Аҳли» меҳмонда мағлуб бўлди. Ғаниев захирадан майдонга тушди ва ассист қайд этди  0 04:45Чемпионлар лигаси 1/4 финал. "Манчестер Сити" - "Реал Мадрид" 1:1 (Пенальтилар 3:4)   11 04:40Чемпионлар лигаси 1/4 финал. "Бавария" - "Арсенал" 1:0   2 04:35ОЧЛ. "Ал Айн" - "Ал Ҳилол" 4:2   1

Рашид Ғофуров: “Мавсум бошида Про лигага чиқиш вазифаси қўйилмаганди” Янгиликлар

Рашид Ғофуров: “Мавсум бошида Про лигага чиқиш вазифаси қўйилмаганди”

Биринчи лиганинг навбатдаги мавсуми якунланди. Унга кўра, “Навбаоҳор-ФАРМ” жамоаси мавсумни пешқадам сифатида якунлаб, Про лига йўлланмасига эга бўлди.

Мазкур муваффақиятдан кейин жамоа устози Рашид Ғофуров билан боғланиб, унинг фикрларига қулоқ тутдик.

- Рашид ака, якунланган мавсум якунлари бўйича фикрларингиз билан ўртоқлашсангиз?
- Албатта ўзига яраша қийинчиликлари бўлди. Осон бўлмаган тўсиқларга дуч келдик. Биласизми, биз мавсум бошида Про лигага йўлланма олишни мақсад қилмагандик. Натижаларимиз яхшиланиб, кетма-кет ғалаба қозониб, чемпионликни қўлга киритдик. Такрорлайман, бизга Про лигага чиқишни режалаштирмагандик. Футболчиларимиз ўйиндан-ўйинга ўз даражасида ўйнаб, керакли очколарни қўлга киритиб, эришдик.

- Жамоангизнинг шароитлари Про лига савиясига талабига мос тушадими?
- Дарҳақиқат, Биринчи лигадаги савия билан Про лигани солиштириб бўлмайди. Про лиганинг ўзига яраша талаблари бор. Айтиш керакки, у ерда чемпионат савияси юқори. Қолаверса, жамоамиз мазкур лига жамоалари билан назорат учрашувларида ўтказдик. Талаблари қандайлигини биламиз. Лекин ҳозир клуб раҳбарияти билан янги мавсум хусусида гаплашганимиз йўқ. Тез орада раҳбарият билан учрашиб, жамоанинг Про лигадаги келажаги борасида батафсил гаплашамиз оламиз. Биз Биринчи лигада осонликча ғалаба қозонганимиз йўқ. Про лигада шунчаки қатнашмоқчи эмасмиз.

- Айтингчи, биринчи лига савиясида бироз ўзгариш борми?
- Биринчи лиганинг жорий мавсуми ҳам яхши ўтди. Чемпион номи сўнгги турга келиб аниқланди. Шуни ишонтириб айтаманки, биринчи лигада йилдан-йилга ўсмоқда. Қолаверса, ёш футболчиларимиз етарлича ўйин амалиётига эга бўлди. Биринчи лигада учинчи йил ишлаган бўлсам, вилоятимизда ёш футболчилар кўп. Лекин улар жамоасиз қолиб кетмаслиги учун ҳам “Навбаҳор-ФАРМ”ни мусобақага қўйганмиз. Мақсадимиз имкон қадар яхши футболчиларни асосий таркибга етказиб бериш ҳисобланади. Лекин ҳозирда жамоамизда футболчилар етарли. Лекин бошқа клублар томонидан қизиқиш бор. Лекин уларни қўйиб юборсак, яна қайтадан футболчиларни излашимизга тўғри келади. Про лигада ҳам таркибни тўлиқ маҳаллий футболчилардан тузмаймиз. Айтайлик, 80 фоизини маҳаллий қилсак, қолганига яхшироқ футболчиларни таклиф этамиз.

- “Навбаҳор-ФАРМ”даги фаолиятингиз сизнинг мураббий сифатида ўсишингизга қанчалик хизмат қилмоқда?
- Ғалаба қозонаверсангиз, мураббийнинг ишончи ортади. Натижаларни янада яхшилаш интиларкан. Раҳбарият менга Про лигада тушиб кетмаслик вазифасини қўйс ҳам, имкон қадар мавсумни 3-ўринда ёки 5-ўринда тугатишга интиламан. Қанча кўп мақсад қўйсангиз, натижалар ҳам шунга яраша ўсиб боради.

Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика