UZ

Сўнгги янгиликлар

01:41А Серия. Захирадан ўйинга қўшилган Лаутаро Мартинес 4та гол уриб, "Интер"га йирик ғалабани тақдим этди  1 01:13Клопп Диаснинг ҳисобга олинмаган голи ҳақида: "Чизиқни нотўғри чизишди"  2 23:59РПЛ. ЦСКА ниҳоят ғалабага эришди  3 23:55Саудия билан саккизинчи синов. Кападзе шогирдлари бу сафар реванш оладими?  1 23:44Бундеслига. "Бавария" мағлубиятдан қутилиб қолди  2 23:35ЛаЛига. "Реал" ЛаЛига етакчиларидан бири бўлган "Жирона"ни йирик ҳисобда таслим қилди  12 23:35АПЛ. "Ливерпуль" меҳмонда 2 киши кам бўлиб, сўнгги дақиқадаги автогол сабаб "Тоттенхэм"га имкониятни бой берди  146 23:28А Серия. "Милан" "Лацио"ни таслим қилди  3 23:14БАА. Абдуллаев қизил карточка олган баҳсда "Хорфаккан" мағлубиятдан қутилиб қолди  6 22:26Olamsport: Медаллар рейтингида бир поғона юқориладик, 1 октябрь куни Осиё ўйинларида қатнашадиган спортчиларимиз ва бошқа хабарлар  0 22:14Денис Коростиченко: "Шўртан" бугун фақатгина темпни туширишга ҳаракат қилди. Адолатли гол урдик"  0 22:00Лига 1. Кўплаб вазиятларга эга бўлган ПСЖ ғалаба қозона олмади  3 21:44Зафар Полвоновнинг майдонга тушмагани, Ўзбекистондаги ҳужумчилар муаммоси, "Шўртан"нинг мақсади - Анвар Бердиев "Локомотив"га қарши ўйиндан кейин нималар деди?  0 21:32Иван Бошкович: "Бундай ўйин ва натижа билан "Қизилқум"ни фақат табриклаш керак"  16 21:20РПЛ. Ўзбекистонликлар тушмаган баҳсда "Рубин" мағлубиятга учради  2

Рашид Ғофуров: "Мақсадимиз - "Навбаҳор"нинг асосий жамоасига футболчилар етиштириб бериш" Янгиликлар

Рашид Ғофуров: "Мақсадимиз - "Навбаҳор"нинг асосий жамоасига футболчилар етиштириб бериш"

"Локомотив" ҳамда "Навбаҳор-фарм" ўртасидаги Про лига учрашувидан (1:0) сўнг меҳмон жамоа устози Рашид Ғофуров матбуот анжуманида иштирок этди.


- Илк дақиқада ўтказиб юборилган голни ҳисобга олмасак, "Навбаҳор-фарм" қолган вақт давомида жанговар ўйин намойиш этди.

- Ўйиндан олдинги кўрсатмада йигитларга "майдон эгаси дастлабки 15 дақиқада бор кучини кўрсатишга ҳаракат қилади, шунга чидаб берсак, уйоғига ўйин тенглашади" дегандим. Афсуски, тезкор гол баҳс тақдирини ҳал қилди. Бироқ йигитлар тез ўзига келишди. Футболчиларимга эътироз йўқ. 1-ўриндаги ва 7-ўриндаги жамоалар ўртасидаги баҳсда ўйин сифатида катта фарқ билинмади. Доим шунақа, чиройли ўйин кўрсатамиз, бироқ натижани рақиб илиб кетади. Иккинчи даврада ҳаммаси ўнгланади деб ўйлайман.

- "Локомотив" иккинчи бўлимда ҳимоявий ўйин намойиш этишини кутганмидингиз?

- "Локомотив" ҳеч қачон ўз уйида ҳимояда ўйнамайди, биз бунга мажбур қилдик. Ғалаба қозонмаган бўлсакда, йигитлардан жуда мамнунман. "Темирйўлчилар"га эътирозим йўқ, улар нена жадвалда 1-ўринда эканлигини исботлашди.

- "Навбаҳор-фарм"нинг вазифа ва мақсадлари нималардан иборат?

- Мақсадимиз - "Навбаҳор"нинг асосий жамоасига футболчилар етиштириб бериш. Чунки таркибимиз маҳаллий футболчилардан ташкил топган. Бундай жамоалар кам эмас, йўқ бўлса керак.

- Жамоа ҳар ўйинда охиригача кураш олиб борадими?

- Албатта. Йигитларда босим йўқ, улар ўз кучини кўрсатиш учун ҳаракат қилишади. Зўрға ютиб, келаси баҳсда нима қиларканмиз дейишдан кўра, чиройли ўйин кўрсатиб, мағлуб бўлган яхши.

- Айни дамда сиз учун натижа муҳимии ёки чиройли ўйин?

- Аслида натижа муҳим. Аммо пала-партиш ўйин билан натижага эришиб бўлмайди. Битта баҳсда ютарсиз ёки иккита. Бироқ кейинчи? Ҳозир чиройли ўйинга эришиб, иккинчи даврада натижаларни ижобий томонга ўзгартирмоқчимиз. Йигитлардан умидим катта. Улар ўзини кўрсата олишяпти. Биркунмас-бир кун бу ўйин ўз мевасини беради.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика