UZ

Сўнгги янгиликлар

07:05АПЛ. "Эвертон" - "Ливерпуль" 2:0  0 07:00АПЛ. "Кристал Пэлас" - "Ньюкасл" 2:0  0 02:10АПЛ. "Ливерпуль" "Эвертон"га ютқазиб, чемпионлик пойгасидаги имкониятларини янада ёмонлаштириб юборди  21 02:00АПЛ. "Ман Юнайтед" 20-ўриндаги "Шеффилд"ни қийинчилик билан мағлубиятга учратди  32 00:50Тебас яқин келажакда Ла Лига ўйинлари АҚШда ўтказилишини маълум қилди  4 00:35Франция. ПСЖ "Лорьян"дан устун келди ва чемпионлик масаласини деярли ҳал қилди  1 00:22Breaking: Хави "Барселона"да қолишга қарор қилди!  15 23:54"Реал Мадрид" "Милан" ҳимоячисининг трансфери устида ишламоқда  0 23:23 Хосе Венансио Лопес: "Эронга қарши баҳс жуда қийин ва мураккаб бўлиши аниқ, бироқ биз ўз потенциалимизга ишонамиз"  7 22:50"Барселона" ва Хави ўртасида музокаралар ўтказилди. Лапорта мураббийни олиб қолмоқчи  2 22:28Эрлинг Холанд "Сити"нинг АПЛдаги ўйинини ўтказиб юборади. Гвардиола буни тасдиқлади  1 22:05Перес "Эл Класико"дан олдин ҳакамларнинг ёнига бориб, улар билан саломлашган. "Барса" ўйинчилари бу ҳолатнинг гувоҳи бўлишган  31 21:45МЮнинг тен Хаг даврида амалга оширган трансферлари рейтинги тузилди – Антони охирги ўринда, Онана эса...  5 21:20Ральф Рангник "Бавария" у билан боғланганини тасдиқлади  1 20:55Футзал. Ўзбекистон Вьетнам устидан камбэк амалга оширди ва ярим финалга йўлланма олди  65

Рашид Ғофуров: "Мақсадимиз - "Навбаҳор"нинг асосий жамоасига футболчилар етиштириб бериш" Янгиликлар

Рашид Ғофуров: "Мақсадимиз - "Навбаҳор"нинг асосий жамоасига футболчилар етиштириб бериш"

"Локомотив" ҳамда "Навбаҳор-фарм" ўртасидаги Про лига учрашувидан (1:0) сўнг меҳмон жамоа устози Рашид Ғофуров матбуот анжуманида иштирок этди.


- Илк дақиқада ўтказиб юборилган голни ҳисобга олмасак, "Навбаҳор-фарм" қолган вақт давомида жанговар ўйин намойиш этди.

- Ўйиндан олдинги кўрсатмада йигитларга "майдон эгаси дастлабки 15 дақиқада бор кучини кўрсатишга ҳаракат қилади, шунга чидаб берсак, уйоғига ўйин тенглашади" дегандим. Афсуски, тезкор гол баҳс тақдирини ҳал қилди. Бироқ йигитлар тез ўзига келишди. Футболчиларимга эътироз йўқ. 1-ўриндаги ва 7-ўриндаги жамоалар ўртасидаги баҳсда ўйин сифатида катта фарқ билинмади. Доим шунақа, чиройли ўйин кўрсатамиз, бироқ натижани рақиб илиб кетади. Иккинчи даврада ҳаммаси ўнгланади деб ўйлайман.

- "Локомотив" иккинчи бўлимда ҳимоявий ўйин намойиш этишини кутганмидингиз?

- "Локомотив" ҳеч қачон ўз уйида ҳимояда ўйнамайди, биз бунга мажбур қилдик. Ғалаба қозонмаган бўлсакда, йигитлардан жуда мамнунман. "Темирйўлчилар"га эътирозим йўқ, улар нена жадвалда 1-ўринда эканлигини исботлашди.

- "Навбаҳор-фарм"нинг вазифа ва мақсадлари нималардан иборат?

- Мақсадимиз - "Навбаҳор"нинг асосий жамоасига футболчилар етиштириб бериш. Чунки таркибимиз маҳаллий футболчилардан ташкил топган. Бундай жамоалар кам эмас, йўқ бўлса керак.

- Жамоа ҳар ўйинда охиригача кураш олиб борадими?

- Албатта. Йигитларда босим йўқ, улар ўз кучини кўрсатиш учун ҳаракат қилишади. Зўрға ютиб, келаси баҳсда нима қиларканмиз дейишдан кўра, чиройли ўйин кўрсатиб, мағлуб бўлган яхши.

- Айни дамда сиз учун натижа муҳимии ёки чиройли ўйин?

- Аслида натижа муҳим. Аммо пала-партиш ўйин билан натижага эришиб бўлмайди. Битта баҳсда ютарсиз ёки иккита. Бироқ кейинчи? Ҳозир чиройли ўйинга эришиб, иккинчи даврада натижаларни ижобий томонга ўзгартирмоқчимиз. Йигитлардан умидим катта. Улар ўзини кўрсата олишяпти. Биркунмас-бир кун бу ўйин ўз мевасини беради.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика