UZ

Сўнгги янгиликлар

14:43"Ал Иттиҳод" ва "Ал Ҳилол" Салоҳ трансфери учун 80-100 млн евро тўлаши мумкин  0 13:33"Челси" Дисасини "Лион"га ижарага бериши мумкин. Ҳимоячи бу мавсумда ҳали ўйнамади  0 12:39"Реал" Рюдигер билан музокара ўтказади  0 12:00TVCOM'да бугунги ўйинлар: А Серияда топ баҳс, “Реал” ва бошқалар  1 11:31"Челси" Маресканинг келажаги бўйича бир қарорга келди  1 11:05"Насаф" футболчиси "Қўқон-1912" жамоасининг тўлақонли аъзосига айланди  1 10:43Sofascore. Алиқулов кечаги учрашувда энг паст баҳони олди  3 10:20Ўзбекистон МТЖ аъзоси "Нефтчи" билан шартномани узайтирди  1 09:52Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда  43 09:18"Насаф" "Қўқон-1912" футболчисини сотиб олди  0 08:44Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев кечаги ажойиб ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:18Самвел Бабаянга Андижон вилояти ҳокими томонидан минимум вазифаси қўйилди  11 07:43Салoҳ "Ливерпул"ни қишда тарк этадими?  5 03:05“Интер Майами” илк бор МЛС кубогини қўлга киритди. Лео финала 2 та ассист ижро этди  24 03:00Лига 1. ПСЖ "Ренн"га жавобсиз 5 та гол урди  1

Рақиби бошига урган футболчи майдондан четлаштирилмади Янгиликлар

Рақиби бошига урган футболчи майдондан четлаштирилмади

"Порту" клуби ярим ҳимоячиси Отавио ўйин пайтида рақиб жамоа ўйинчисига шапалоқ туширди, аммо қизил карточкадан омон қолди.

Португалиялик ярим ҳимоячи мамлакат чемпионати доирасида "Порту"нинг "Бенфика"га қарши кечган учрашувида Гонсалу Рамушга шапалоқ ургандек кўриниб, жазодан қутулиб қолди. Воқеа жума оқшомида чемпионлик учун даъвогар икки гигант ўртасидаги тўқнашувда содир бўлди. 




Биринчи бўлимнинг ўрталарида "Порту" футболчиси Стивен Эуштакиунинг майдондан четлатилганидан кейин 10 киши бўлиб қолган жамоа учун Отавионинг ноўрин ҳаракати янада қимматга тушиши мумкин эди. Рамуш тарсаки зарбини тўлиқ ҳис қилишга улгурмасдан бошқа "Порту" аъзоси уни ерга қулатди. Шундан кейин "Бенфика" футболчилари тажовузкорларни ўраб олишди. Отавиога кутилмаганда қизил карточка тугул огоҳлантириш ҳам берилмади. Бу ўйиндай кейин ижтимоий тармоқларда футбол мухлислари ушбу вазиятдан ҳайратда қолишди. 

Баҳс меҳмонлар "Бенфика"нинг кичик ҳисобдаги ғалабаси билан якун топди.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика