Рақиб дарвозасига гол урган посбонимиз ижтимоий тармоқларда машҳур бўлиб кетди (фото+видео)
Aslanov Jasurbek
24 сен 2016, 15:01
Ҳиндистонда ўтаётган Осиё чемпионатида иштирок этаётган Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси дарвозабони Жасурбек Умрзоқов турнир гуруҳ босқичининг 3-тур учрашувида КХДР терма жамоаси дарвозасига гол урди.
Посбонимиз ўз жарима майдончасида КХДР дарвозасига урган голи ижтимоий тармоқларда оммалашиб кетди. Айни дамда ушбу гол YouTube тармоғида машҳур видеолардан бирига айланган. Ҳозиргача бу видеони 400 минг марта томоша қилишди.