UZ

Сўнгги янгиликлар

09:01Клопп жамоасини Европа лигасидан чиқиб кетгани ҳақида фикр билдирди  0 08:36Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-турга старт берилади  0 08:10Футзал. Бугун терма жамоамиз 2-турда майдонга тушади  0 07:47«Байер» навбатдаги рекордни ўрнатди   4 07:05U-23 Осиё кубоги. Иордания - Қатар 1:2   0 07:00U-23 Осиё кубоги. Индонезия - Австралия 1:0   0 06:55Европа лигаси. "Марсель" - "Бенфика" 1:0 (Пенальтилар 4:2)   0 06:50Европа лигаси. "Рома" - "Милан" 2:1   0 06:45Европа лигаси. "Аталанта" - "Ливерпуль" 0:1   0 06:40Европа лигаси. "Вест Хэм" - "Байер" 1:1   0 03:36ЕКЛ. Ярим финал иштирокичилари маълум  2 02:01Европа лигаси. "Милан" ва "Ливерпуль" мусобақани тарк этди, "Байер" ва "Рома" эса ярим финал иштирокчисига айланди  17 01:17Мартинес ўйин давомида икки марта сариқ карточка олди, аммо майдондан четлатилмади. Бу қоидаларга зид эмасми? Йўқ!   14 00:53Аршавин: "Ливерпул"га қарши тўртта гол урган ўйиним фаолиятимдаги энг яхшиси эмас"  3 00:36Машариповнинг жамоадоши мухлисини бағрига босгани учун жазоланди  7

Рангник: "Роналдунинг тўпсиз ҳаракатлари мени ҳайратда қолдирди" Янгиликлар

Рангник: "Роналдунинг тўпсиз ҳаракатлари мени ҳайратда қолдирди"

"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Ральф Рангник АПЛнинг 15-турида "Кристал Пэлас"га қарши ўйин ҳақида фикр билдирди (1:0).

"Жамоанинг ўйинидан жуда мамнунман, айниқса дастлабки ярим соатда ажойиб ўйин намойиш этдик. Бизга иккинчи гол етишмади.

Ўйинни назорат қилдик, яхши ҳимояландик ва энг муҳими дарвозамиз дахлсизлигини сақлаб қолдик. Биз айнан тўп ўтказмаслик устида ишлашимиз керак.

Биз бор-йўғи битта машғулот ўтказдик, лекин мен ҳайратда қолдим: жамоа кутганимдан ҳам яхшироқ ўйин намойиш этди. Биз ташаббусни ўзимизда сақлашга ҳаракат қилдик ва сўнгги беш дақиқани ҳисобга олмаганда, рақибимизни дарвозамиздан узоқлаштиришга ҳаракат қилдик.

Марказда икки ҳужумчи билан ўйнашни хоҳлардик. Айтганча, Роналдунинг тўпсиз ҳаракатлари мени ҳайратда қолдирди!

Фреднинг голига келсак, ёрдамчимдан у ҳақиқатан ҳам ўнг оёғи билан зарба бердими ёки йўқлигини сўрадим. Мен у фақат чап оёғи билан тепиши мумкин деб ўйлардим. Ундан миннатдорман", — деди немис мураббийи.

Рейтинг: +29   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика