Раньери: "Роналдуни менга беринглар. У мен учун муаммо бўлмайди"

Aslanov Jasurbek
19 ноя 2021, 00:15
Мураббий португалиялик футболчини мақтади.

"Уотфорд" клуби бош мураббийи Клаудио Раньери "Манчестер Юнайтед" клуби футболчиси Криштиану Роналду ҳақида фикр билдирди.

"Криштиану - дунёдаги энг яхши ўйинчилардан бири. Майдонда у ажойиб ҳаракат қилади. Ўйлашимча, дунёдаги аксарият ёш футболчилар Роналдуга энг зўр ўйинчи сифатида қарашади. 

Роналдуни кимлардир жамоа учун муаммо деяпти? Йўқ-йўқ-йўқ! Криштиану Роналдуни менга беринглар. У мен учун муаммо бўлмайди. Мен унга бор дақиқаларда ўйнаши учун шароит яратиб бераман", -дейди Клаудио Раньери.  

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Sky Sports

Сўнгги янгиликлар

Барча ›