

"Моуриньо - ўйлаётганини доимо юзингизга гапирадиган инсон. "Порту"даги муваффақияти мавзусидан фойдаланиб, аввалига мен унга ҳужум қилдим, аммо кейинроқ қийин вазиятга тушиб қолганимни тушундим. Кейин муносабатларимиз жойига тушиб кетди, ҳурмат уйғонди. Моуриньо "Лестер"дан кетганимни билиб, ажойиб иш қилди ва у матбуот-анжуманига исмим ёзилган футболкада келишини кутмаган эдим" - дейди Раньери.



