

COPE журналисти Маноло Ламанинг хабарига кўра, "қаймоқранглилар" раҳбарияти ҳозирча 34 ёшли футболчига янги шартнома таклиф қилгани йўқ.
Шунингдек, Рамос бошқа клублардан ҳам таклиф олмаган. У "Реал" билан музокара ўтказмай, бошқа вариантларни кўриб чиқмоқчи эмас.

Серхионинг асосий мақсади "Реал"да қолишдир. У "қироллик клуби" шарафини 2005 йилдан бери ҳимоя қилиб келади.



