Рамос "Сити"га қўйилган таъқиқ ҳақида фикр билдирди
25 фев 2020 23:15
Янгиликлар
Рамос "Сити"га қўйилган таъқиқ ҳақида фикр билдирди
Мадриднинг "Реал" клуби сардори Серхио Рамос "Манчестер Сити"нинг еврокубоклардан четлатилишига нисбатан ўз муносабатини баён қилди.
"Бу сизнинг сўнгги мусобақангиз эканини англаган ҳолда майдонга тушсангиз, янада кучлироқ, ғайратлироқ бўласиз.
Умид қиламанки, биз бу каби ҳолатларга ҳеч қачон йўлиқмаймиз, чунки Чемпионлар лигаси – махсус турнир. Бу ўзингизни яхши томондан кўрсатиш, камчиликларингизни илғаб олиш учун ажойиб имконият ҳисобланади", – деди "Реал" ва Испания терма жамоаси сардори.
Фикрлар